UMIDVOQLIK... - Islom Dunyosi - Islom Olami - :-:Islomiy-:-Saxifa:-: - UzCinema.CoM -:- KINOLAR OLAMI
:::O'zbekona:::Portal:::

Bosh Saxifa | A'zo bo'ling | KIRISH
Shanba, 26-May-2012, 22:04
Siz bizning qadrdon Mehmon | RSS
MENYU
Islom Olami
Islom Dunyosi [190]
Saodat asri qissalari [12]
Qur'oniy duolar [6]
Mini-Chat
Bosh Saxifa » Статьи » Islom Olami » Islom Dunyosi

UMIDVOQLIK...
Инсон жуда ажойиб хилқат. Гоҳи ғазабнок, гоҳи мулойим. Гоҳ у кўзимизга гуноҳларга ботган ҳолда кўринади. Баъзида эса унда Аллоҳ ҳикматларини кўрамиз ва Яратганга шукр қилиб, саждага бош эгамиз...
Юрагим қарида ўчириб бўлмайдиган бир хотира бор. Ҳар сафар уни эслаганимда вужудимда ғалаёнлар бўлади гўё. Бутун борлиғим ҳайрат ичида қолади. Яқинда бир воқеа бўлди: опамнинг мазаси қочиб, касалхонага тушиб қолди. “Апендицит”, деб ташхис қўйилгач, операция қилинди. Эртаси куни опамни кўриш учун касалхонага борганимда, бўлган воқеани эшитиб, кўзларим ёшга тўлди. Медицина нуқтаи назаридан бундай операциядан сўнг бемор бир сутка овқат емаслиги лозим. Опамнинг очлик туфайли қийналаётганларини кўрган онам ҳам овқатланмабдилар. Мен у кишидан жаҳлланган бўлдим: “Онажон, сиз нега овқатланмадингиз ёки докторлар сизга ҳам овқат ейишни таъқиқлашдими?”, дея писанда қилдим. Шунда онамнинг берган жавоби мени лол қолдирди: “Опанг қийналиб ётса, менинг томоғимдан қандай овқат ўтади?”. Тушга бориб опамга озгина овқат беришди. Онам ҳам тотингандек бўлдилар. Мен яна жаҳлландиму, бояги жавобни эслаб тилимни тишладим. Шу воқеа сабаб бўлдию, яна ўша юрагим қаридаги воқеа жонлади. Худди ҳозир бўлаётгандек...
Ўшанда менинг мазам қочиб қолганди. Оғриққа чидай олмай кўз ёш тўкардим. Бир маҳал онажонимнинг йиғи аралаш овозларини эшитиб, аранг кўзларимни очдим: Онам ёши тўла кўзлари билан менга тикилиб: “Дардни бўлишиб бўлса экан, дардингни олсам, қандоқ қилай иложим йўқ”, дердилар. Менинг кўз ёшларим онажонимни юзларини юваётган кўз ёшлар олдида дарёдан томчидек эди. Бу воқеага кўп бўлди. Ҳозир онамдан олисдаман. Лекин агар мазам қочса дарҳол онам кўз ўнгимда пайдо бўлади. Иложсизликдан ёшга тўлган меҳрибон кўзлари билан менга боқиб, “Дардни бўлшиб бўлса экан, дардингни олсам, болам», деяётгандек бўладилар, гўё ёнгинамда тургандек, менга тасалли бераётгандек...
Ўйланиб қоламан. Шунча меҳр қалбингизга қандай сиғди онажон. Лаззатлироқ бирор таом тайёрласа, олисдаги фарзандига илиниб, ўзи еёлмай ўтирган меҳрибоним, орамиздаги масофа шунчалар йироқлигига қарамай, тилинган қўлимнинг оғриғини юрагидан туйган азизам, онам... Шундай ҳислар оғушида қўлимга китоб олдим. Онамни соғинган кўзларим китобда онам суратини кўрарди. Шу пайт бир ҳадиси шарифни ўқидиму, онажоним меҳрида Аллоҳ яратган бир ҳикматнинг тажаллисини кўрдим. Бир меҳрдан заррадек улуш олган оналарки, фарзанди учун ақлини лол қолдирадиган даражада меҳр кўрсатибдиларми, Аллоҳнинг юз меҳридан менга ҳам улуш тегар, деган умидворлик ҳисси қалбимни чўлғади. Зеро, пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нафсим қудрат қўлида бўлган Аллоҳ таолога қасам ичаманки, Аллоҳ таоло мушфиқ онанинг фарзандига бўлган раҳму шафқатидан ҳам мўъмин бандасига раҳмлироқдир. Қиёмат кунида мўъминларга шундай бир мағфират билан тажалли қиладики, ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган бу мағфиратдан аҳтто Иблис ҳам насиба кутади....
Жаноби Ҳақ таолонинг юз раҳматидан фақат биргинаси билан данёнинг аввалидан охирига қадар бўлган бутун маҳлуқот фойдаланади. Оналарнинг фарзандларига, ҳайвонларнинг полапонларига кўрсатган меҳрибонлиги – мана шу биргина раҳмат туфайлидир. Ваҳоланки, қиёмат кунида мана шу раҳмати, қолган тўқсон тўққиз раҳматига қўшилади ва тугал юз раҳмати билан маҳлуқотга тажалли қилади”, дея марҳамат қилгандилар. Ҳар гал юқоридаги воқеаларни эслаганимда, қалбим улкан меҳр нуридан эрий бошлайди. Шунда Аллоҳнинг мен ҳатто тасаввур ҳам қила омайдиган чексиз “меҳри” ёдимга тушади. Унинг меҳридан умидвор бўлиб, номини зикр қила бошлайман: “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман!”

Mamba: http://da
Категория: Islom Dunyosi | Joyladi: __---------__ (12-Fevral-2007) | Muallifi: joker
Ko'rildi: 2839 | Reytingi: 0.0/0 |
Barcha Izoxlar: 0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin.
[ A'zo bo'ling | KIRISH ]
Portalga Kirish
Login:
Parol:
 
Eslab qolsinmi
IZLASH
Foydali linklar
Saytga Kirganlar Soni

UzCinema © 2012 | Создать сайт бесплатно