XOFIZ TALABI.... - Islom Dunyosi - Islom Olami - :-:Islomiy-:-Saxifa:-: - UzCinema.CoM -:- KINOLAR OLAMI
:::O'zbekona:::Portal:::

Bosh Saxifa | A'zo bo'ling | KIRISH
Shanba, 26-May-2012, 22:03
Siz bizning qadrdon Mehmon | RSS
MENYU
Islom Olami
Islom Dunyosi [190]
Saodat asri qissalari [12]
Qur'oniy duolar [6]
Mini-Chat
Bosh Saxifa » Статьи » Islom Olami » Islom Dunyosi

XOFIZ TALABI....
Бир талаба ҳофизи Қуръон бўлишни орзу этибди. У тонгга қадар Қуръон ҳатм қилар, намоз ўқир, тонг отгач эса домласи олдига чиқарди. Ўйқусиз тунлар сабаб ранг-рўйи сарғая бошлади.
Дамласи муршид даражасидаги бир устозлардан эди. Талабасининг бу ҳолатига нима сабаблигини бошқа талабалардан сўради. Улар:
“Устоз, бу талабангиз субҳга қадар Қуръон ҳатм этади ва табиийки ухламайди”, дедилар.
Талабасининг Қуръоннинг ҳақиқий ҳофизи бўлишини истаган устоз уни ҳузурига чорлади:
- Қуръон ўқишни ўз қоидалари бор. Бугундан эътиборан Қуръон ўқиётганингда мени қаршингда тасаввур қил, деди. Талаба кетди ва у кеча Қуръон ўқиб, тонгда устози ҳузурига келганда:
- Устоз, бу кеча Қуръони каримнинг фақат ярмигача ўқий олдим», деди. Устоз:
- Баракаллоҳ, бу кеча эса уни Расули Акрам с.а.в. ҳузурида каби ўқи», деди.
Талаба: “Қуръон нозил бўлган зот ҳузурида уни тўғри ўқий оламанми ёки йўқми” деган ҳаяжон ва диққат билан тиловат қилди. Шу куни тонгда устозига Қуръоннинг фақат тўртдан бирини тиловат қилганлигини билдирди. Устози бу юксалишни кўриб, бир муршиднинг муридига бўлган эътибори билан:
Сен энди, Пайғамбаримиз с.а.в.га Қуръонни тушурган Зот Жаброил а.с. олдиларидагидек ўқи», деди. Эртаси куни талаба:
-Устоз, бугун фақат бир сура ўқий олдим», деди. Устози ҳам:
-Ўғлим, энди сен Аллоҳ таоло ҳузурида ўқиганинг каби ўқи. Аллоҳ таоло сени тинглаётганини англа, деди.
Талаба эртаси кун устози олдига йиғлаб келди:
- Устоз, “Алҳамдулиллаҳи роббил аъламийн” дан, “малики явмиддин”гача келдим. “Ияяка наъбуду» дейишга тилим бормади. Чунки бунинг маъноси “Фақат Сенга қуллик қиламан”, ҳолбуки Аллоҳга имкониятим қадар қуллик қилганим йўқ-ку?!
Бу ривоятни келтириш билан сизга “Тушунмасангиз Қуръон ўқиманг” дейишдан йироқмиз. Аммо Қуръон ўқиганимизда уни нафақат тилимиз билан балки дилимиз билан тушунаяпмизми? Шунга ҳаракат қилаяпмизми? Уни бизнинг кўнгил кўзларимизни очиш учун юборилган бир китоблигини тушуниб, ижтимоий ҳаётимизда уни дастак қилаяпмизми? Унинг фарзларига, унинг чақириқларига қўлоқ тутаяпмизми? Қуръон деворларимизга илиб қўйилган, фақат қабристонларда ўқиладиган китоб шаклига келтирилган. Ахир Унинг бизга туширилиш маъноси бу эмас-ку…
(Фурқон, 73)

Mamba: http://da
Категория: Islom Dunyosi | Joyladi: __---------__ (12-Fevral-2007) | Muallifi: joker
Ko'rildi: 2854 | Reytingi: 0.0/0 |
Barcha Izoxlar: 0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina izox qoldirishlari mumkin.
[ A'zo bo'ling | KIRISH ]
Portalga Kirish
Login:
Parol:
 
Eslab qolsinmi
IZLASH
Foydali linklar
Saytga Kirganlar Soni

UzCinema © 2012 | Создать сайт бесплатно