Главная страница Форум Loggaut
Sahifalar
Kinolar/Yangiliklar
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Индийские фильмы / Hindcha
Узбек фильмы / O'zbek Kino
Приключения / Sarguzashli
Документальные / Hujjatli
Уз Клипы / O'zbek Kliplar
Свадьбы / O'zbek To'ylar
Трейлер / Filmga Treyler
Программы / Dasturlar
Мультфильм / Multiklar
Концерты / Konsertlar
Шоу / Shou Dasturlari
Фантастика / Mo'jizali
O'zbek tilidagi Kinolar
Новости / Yangiliklar
Триллер / Hayajonli
Комики / Qiziqchilar
Ужасы / Qo'rqinchli
Сериалы / Seriallar
Приколы / Prikollar
Комедия / Kulgili
Боевик / Jangari
Статья / Maqola
Разное / Har hil
Ислам / Islomiy
Драма / Drama
Спорт / Sport
Реклама
Mini Chat
FM101 - Online Radio
10 Faol Izoxchilar

[2612]


[2021]


[1341]


[840]


[838]


[702]


[695]


[694]


[684]


[653]


Siz xam izoxlar(comment) qo'shing va 10 talik ichidan o'rin oling 

Bosh Saxifa » 2013 » May » 9 » Mиллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Бобур Усмонов автоҳалокатда ҳалок бўлди
Mиллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Бобур Усмонов автоҳалокатда ҳалок бўлди
21:37



Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 8 май куни тонг саҳарда рўй берган автоҳалокат оқибатида асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни ва унинг йўлдоши ҳалок бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг сўзларига кўра, катта тезликда келган автомашинани ҳайдовчи бошқаролмай қолиб, йўл четидаги тўсиққа қаттиқ урилган.

Ҳалокат тафсилотлари




"Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Шедевр” супермаркети ёнида 8 май куни эрталаб соат 5 дан 15 дақиқа ўтганда содир бўлган автоҳалокат натижасида россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Бобур Усмонов бошқараётган қизил рангдаги  "Форд Мустанг” русумли автомобил аварияга учради. Ҳалокат натижасида Бобур Усмоновнинг ўзи ва унинг ёнида кетаётган 20-25 ёшлардаги қиз ҳам воқеа жойида ҳалок бўлди. Автомобил қайта тикланмайдиган даражада пачоқ бўлган”, деб хабар берди Озодликнинг Тошкентдаги манбаларидан бири.


rasm:uzcinema

Юнусобод тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг ўзини таништирмаган ходими ҳақиқатан шундай авария бўлганлигини тасдиқлади ва бу ҳалокатда ўлим ҳолати борлиги учун бу воқеа билан Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шуғулланаётганини айтди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ўзини таништирмаган мулозими Озодлик билан суҳбатда, бу автоҳалокатда қурбон бўлганларнинг бири Алишер Усмоновнинг жияни эканлигини тасдиқлади:


rasm:uzcinema 

- Бу автоҳалокатда икки киши ўлди. Бири Алишер Усмоновнинг жияни Усмонов Бобур Баҳодирович, иккинчиси Йўлдошева Кристина Камиловна. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб ағдарилган, деди республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мулозимларидан бири.

Ҳалокат содир бўлган "Шедевр" комплексининг Ўзбекистон президенти тўнғичи Гулнора Каримовага қарашли экани айтилади.

Миллиардлар меросхўри ва куëв

Бобур Усмоновнинг оиласига яқин бўлган Озодлик манбаларидан бирининг айтишича, Бобур Алишер Усмоновнинг ягона укаси Баҳодир Усмоновнинг ўғли бўлган ва у миллиардер амакисининг асосий меросхўрларидан бири сифатида кўрилган. Алишер Усмоновнинг ўз фарзанди бўлмагани боис¸ оилага яқин манбаларга кўра¸ Бобур унга ўғил мақомида яқин бўлган.

Rossiya va Britaniyaning eng boy odami Alisher Usmonov o'ziga o'g'liday yaqin bo'lgan jiyanidan ayrildiRossiya va Britaniyaning eng boy odami Alisher Usmonov o'ziga o'g'liday yaqin bo'lgan jiyanidan ayrildi


Айни пайтда¸ Бобур Усмонов 2009  йилда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëевнинг жияни Диëрага уйланган ва бу никоҳдан туғилган бир яшар Марям исмли қизчаси бор. Бобур ва Диëра тўйи ҳақида хабар тарқатган айрим норасмий нашрлар¸ бу никоҳнинг Усмонов ва Мирзиëев¸ пул ва ҳокимият никоҳи сифатида баҳолашган эди. Усмоновлар оиласига яқин манбага кўра¸ Бобур ва Диëра севиб турмуш қуришган.


Rasm: uzcinema

Озодлик манбаларига кўра, Бобур Усмонов ҳам Москвада яшаган, Тошкентга эса Алишер Усмоновнинг бошқа бир жияни Асал Нарзиеванинг никоҳ тўйига меҳмонга келган. Тўй 10 май кунига белгиланган эди, бироқ айни пайтда тўйнинг қолдирилиши ҳақида гап бўлаяпти, дейди манба:

- Бу тўйнинг ЗАГСи бўлиб ўтди, кеча Бобур бошқа бир ўртоғининг туғилган кунида қатнашган. "СМИ" деган кафеда кечаси билан ўтиришган. Ўша кафедан эрталаб чиқиб кетгандан сўнг аварияга учраган. Бобур Усмоновнинг бир ёшли қизи етим қолди. Хотини Диёра учун, айниқса, бу жуда кутилмаган мусибат бўлди. Жуда қаттиқ қайғурди, у шўрлик. Ҳатто уйга олиб келишганда мени ҳам бирга кўминглар деб, маййитнинг ёнига ётиб олди, дейди Озодлик манбаси.

Bobur va Diyora (Foto Instagram ijtimoiy tarmog'idan olingan)
Bobur va Diyora (Foto Instagram ijtimoiy tarmog'idan olingan)

Бу манбага кўра, автоҳалокатда нобуд бўлган Кристина Йўлдошева Бобурнинг дўстларидан бирининг жазмани бўлган. Дўстининг илтимосига кўра, у қизни уйига олиб бораётганда фалокат содир бўлган.

Манбага кўра, Бобур Усмонов 8 май куни, Тошкентда тупроққа қўйилган.


Алишер Усмоновнинг яна беш нафар жияни бор. Марҳум Бобурнинг синглиси Ганя Усмонова ва Алишер Усмонов икки синглисининг фарзандлари Санжар ва Сарвар Исмоиловлар ҳамда Насиба ва Асал Нарзиевалар.

Асли наманганлик бўлган Алишер Усмонов бугун Россиянинг энг бой одами ҳисобланади.

Forbes журналининг 2013 йилги рейтингида асли ўзбекистонлик Россия фуқароси Алишер Усмонов 17,6 миллиард доллар билан жаҳон бойлари орасида 34-поғонани эгаллади. 

Ozodlik 
 
 
Kino va boshqa Video fayllar haqida savollar bo'lsa yoki Kino/Video fayllarni ko'rishda muammolarga duch kelsangiz SHU YER orqali xabar berishingiz mumkin!
 
 

Новости / Yangiliklar| Ko'rildi: 20700 | Joyladi: UzNews| Reytingi: 0.0/0 |
 
 
Barcha Izoxlar:7





Izoh qo'shdi: frankman
 [Link]
0


Ассалому алайкум сайт мутасаддилари. Биз инсонмиз. Вафот этган инсоннинг жасадига тегишли хурматни курсатиш хам инсонийликдандир. Улар хар калай халк ёки инсоният душманлари булмаса керак. Узимизнинг ёки бизнинг якинларимизнинг шундай холатда куринишини хохлармидик?! Бошкалар юзсизларча шундай килаётган булса, биз рейтинг ёки шов-шув учун узлигимизни хазм килиб юбормаганмиз-ку ахир. Хабар учун уларнинг хаётлик пайтидаги расмларнинг узи кифоя килади.
Izoh joylandi: 10-May-2013 | Izoh raqami: [3]


Izoh qo'shdi: STELLS
 [Link]
0


2013.02.10. Yangi video blog: 


Windowsni o'rnatgandan so'ng nima qilish kerak?   http://www.youtube.com/watch?v=PncfrbxZlXs 
Sniper Ghost Warrior 2 o'yini kompyuterga ko'chirib o'rnatish:  http://www.youtube.com/watch?v=GP93AUTlpX8 Google Adsense:  http://www.youtube.com/watch?v=W4cdRp7HPCA
 
Izoh joylandi: 10-May-2013 | Izoh raqami: [1]
Имя *:
Email:
Код *:

 

 
 
 
Kirish/Chiqish
Xush Kelibsiz!
 
Login:
Parol:
 
Eslab qolsinmi

Nickname: Mehmon
 
 
Yangi Kun Tartib
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Portaldan Izlash

Реклама
Tavsiya Etmoq

Islomiy Saytlar

 
Statistika
 
 

O'zbekistondagi Birinchi Raqamli Portal
UzCinema © 2007-2014 | Создать сайт бесплатно

Administraciya Portalda joylanayotgan ma'lumot va fayllar uchun hech qanday javobgarlikni o'z bo'yniga olmaydi!

Владельцы и создатели данного сайта не несут ответственность за использование ссылок и информации, представленных на этом сайте. На данном сайте представлены исключительно ссылки на другие ресурсы. Данный проект является некоммерческим, поэтому авторы не несут никакой материальной ответственности. Вся информация и ссылки представлены исключительно в ознакомительных целях и предназначены только для просмотра.