|
|
0 
Ушбу руҳим туйғуларин қилолмайман ошкор,
Борингизни эса бирдек ҳис қилмоғим амри маҳол.
Ким, айтинг-чи, ким илтижога берар эътибор?
Ва илтижоли кўзларга бемалол ташлар назар?
Қара, менга дўстона ташлар назар у, юлдузлар осмони,
Менга тангри бўлгин, менинг Худойим. Раҳмдил ташлар назар.
Шундай қол! Қолавер, кўзинг мендан узмагин!!
Қандай дейсанми? Севармидим уники, қолаверса яширин?
Тангри ёрлақасин сени эй ой, юлдузлар йўлбошчиси.
Менинг тангрим бўл сен, эй Худойим, йўлларим ёритувчи,
Мени қўйма ёлғиз бу зулматлар қўйнида
Ёлғиз қўйма адашган халқ ичра бир саргардон кўйида.
Эй қуёш, куйганлар ичра порлайди сенинг қалбинг
Менинг қалбим бўл эй, менинг Худойим!
Бошла мени Ҳидоят йўлидан, сен кўргувчироқсен.
Ёки сен ҳам нуринг пастроқ сочасанми?
Унда зулмат ичра қолмоғим аён.
Эй ошиқ қалб, юксалгин Яратган томон!
Менинг тангрим бўл сен эй, Худойим.
Сенсан ўша нозил этган юлдузлар, ойу қуёш
Осмону, замин ва мен нечун сенга эгмайин бош?! Гёте
|