|
| O'n bir yoshli voris | | | Sana: Seshanba, 09-Noyabr-2010, 23:21 | Xatlari # 16 |
Ism:
| [Yahsirilgan]
| Maqomi:
| [Foydalanuvchi]
| Guruxi:
| [Faollashmoqda]
| Postlari:
| [118]
| Xulqi: +
| [3] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Ayol]
| |
| Alloh rozi bolsin | |
|
| | | | Sana: Payshanba, 11-Noyabr-2010, 17:09 | Xatlari # 17 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Ота-она Исмоил фарзандларига она танлашда фаросати адашмай жуда тўғри йўл тутгант эди. Донишмандлар ўқтирганидек, "мумтоз тарбия марҳаласидаги дастлабки босқич, фарзанд учун яхши она танлашдир". Исмоил бу қалтис босқичдан мувофақиятли ўтди. Исмоилнинг ўзига жуфт, фарзандларига эса она танлашда фаросати адашмай тўғри йўл тутганинии тушуниш учун гапни сал узоқроқдан бошлаган маъқул. "Ҳар бир буюк инсон ортида она бор", деб айтилган пурҳикмат гапни, она фарзандни дунёга келтириб қўйгани учунгина эмас, балки фарзанднинг буюк инсон бўлиб етишишида онанинг тутган ўрни катта эканлиги эътибори билан айтишган. Зеро, инсон дунёга фақат она орқалигина келади холос, бундан бошқа йўл ҳам йўқ. Дунёга келтириб қўйишнинг ўзи билан эса иш битмайди. Дунёга келтириб тарбия бермай ташлаб қўйса ёки фарзанд тарбиясининг бузулишида онанинг ўзи сабабчи бўлса, у ҳолда она олқишга сазовор бўлмайди. Чинакам она номига лойиқ бўлмайди. Қадимда бир ўғрини тутиб, қўлини кесишга ҳукум чиқарилади. Шунда ўғри онасини келтиришларини талаб қилибди. Она ижро майдонига – кунда олдига келтирилади. Ачинганнамо кўринаётган онани ўғил ўз ёнига имлайди. Она яқин келгач ўғил уни қаттиқ тишлаб олади. Бундай бўлишини кутмаган навкарлар ғазабланиб: – Эй лаънати, биз сени ўғри десак, сен ҳали падаркуш ҳам экансанку,- дейишада. – Онам ҳам ўз насибасини олсин дедимда. – Қандай насиба, эй падаркуш. – Ёшлигимда қўшнининг тухумини ўғирлаб уйга қўрқа-писа кирганимда, қўлимдан тухумни олиб "қаердан олдинг?" демай жилмайиб қўйган. Кейин каттароқ нарса ўғирладим. Унда ҳам индамади. Кейин-кейин ўғирлик касбкорга айланди. Устозим ўз насибасини олиб, шогирд ҳолини ҳам кўриб қўйсинлар, дедимда. Туғуш машаққати билан тарбия машаққатини биргаликда тортган оналаргина олқиш- ардоққа лойиқ бўладилар. Аҳли илмлар Аллоҳ таолонинг ( وقل رب ارحمهما كما ربياني صغيرا ) "Парвардигорим, ота-онам мени ёшлигимда тарбия қилганларидек, у иккиларини раҳм қилгин" оятидан истифода олиб дейишади: "Ота-оналик ҳуқуқини қозониш учун бола туғишнинг ўзи кифоя қилмай, балки уларга таълим-тарбия бериш ҳам муҳим шартлардандир". Тўлиқ маънодаги эъзоз, иззат-икром учун ота-она фарзандларига таълим-тарбия бермоқлари керак. Лекин улуғ динимиз ота-она ким ва қандай бўлишидан қатъий назар, уларга эзгулик қилишга ва улар ҳурматини бажо келтиришга ундайди. Ота-оналардан эса фарзандга таълим-тарбия беришни талаб қилади. Ислом тарихининг зарҳал ҳарфлар билан битилган саҳифаларини варақлар экансиз онанинг фарзанд тарбияси ва унинг таълимида фаол иштирок этганини кўплаб учратасиз. Оналар фарзандларининг ўқиб, ўрганиб етук инсон бўлиб етишуви йўлида барча қийинчиликларни кўтаришган. Ҳадис илмининг устозларидан Суфён Саврийнинг онаси ўғлини илм йўлига йўллаб шундай деган эди: "Ўғлим, илм ўрганинг, рўзғор ташвишларини ўйлаб фикрингизни бўлманг. Мен инша Аллоҳ ип йигириб сотиб ўқишингизга кўмаклашаман". Натижада Суфён Авзоий таърифлаганидек: "Ислом уммати унинг сўзини бир овоздан қабул қиладиган нодир уламолардан" бўлиб етишди. Муҳаммад ибн Идрис Шофиий Фаластининг Ғазза шаҳрида туғилади ва отаси оламдан ўтиб, жуда эрта етим қолади. Фарзанд тарбиясидан хавотирланган она икки яшар ўғлини Ғаззадан Маккага олиб келади. "Ота-боболарингни юртида ўсиб улғайганинг яхши" дейди. Шофиийнинг ўзлари ҳикоя қилганларидек:"Онам мени ўқитишни жуда-жуда истарди. Лекин ўқитиш учун етарли маблағи йўқ эди. Менинг ўзим ўқишга астойдил киришдим". Азиз ўқувчимизга таниш Ҳумайди ҳикоя қилади: Шофиий бизга шундай деган эди: "Мен онам қарамоғида етим ўсдим. Бошланғич таълим марҳаласида тенгдошларимга дарс бера бошладим. Устоз дарсга келмай қолганда устоз ўрнига талабаларни бошқариб, уларга таълим берардим. Буни кўриб устоз мендан ҳақ олмай қўйди". Музаний дейди: "Шофиий етти ёшида Қуроънни ёд олган, ўн ёшида эса"Муватто"ни ёдлаган". Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал ҳикоя қиладилар. (Имом Аҳмад ҳам жуда эрта етим қолганлар) "Олти ёшимда онам мени тонг саҳарда уйғотиб, ўзи таҳорат олдирар эди. Таҳорат олиб бўлганимдан сўнг чиройлик кийимларни кийгазиб, қўлимдан етаклаб масжидга олиб келарди. Мени хонақохга киргизиб ўзи масжиднинг пана жойига ўтиб оларди. Бир оздан кейин муаззин келиб бомдод намозига азон айтарди". Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Dushanba, 15-Noyabr-2010, 18:11 | Xatlari # 18 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Дунёни яёв кезиб илм олган, Ханбалий мазҳаб асосчиси имом Аҳмаднинг ҳаёти ана шундай бошланган экан. Ибн Нажийя (Нужийя) номи билан танилган улуғ олим Али ибн Иброҳим ўз даврининг катта муфассир ва воизларидан бўлган. Султон Нуриддин Зинкий ва Салоҳиддин Айюблар ҳурматига сазавор бўлган. Ана шу олим тафсир фанида катта ютуқларни қўлга киритишидаги сирни айтиб дейди: "Тафсирни тоғамдан таълим олганман. Дарсдан қайтишим билан онам сўроққа тутарди: – Бугун тафсирдан қайси сурани ўргандинг? Мен бугунги дарсни тоғамдан қандай эшитган бўлсам шундайича онамга айтиб берардим. Онам сўзларимни охиригача тинглаб бўлиб, бошини чайқарди. – Яхши, лекин ҳамма билганларини айтмабдида. Мен тафсирни тоғанг билан бирга ўрганганман. Аслида уламолар бу оят тафсирида мана бундай дейишган, ана бундай дейишган,– деб тоғам дарсига қўшимча қилиб қўярди". Ҳа, бунинг ажабланарли жойи йўқ. Ўз оқловчисига мунтазир ўтмишимизда аёллар эркаклар билан теппа-тенг илмга эга бўлганлар. تحفة الفقهاء китобининг муаллифи Муҳаммад ибн Аҳмад Алоуддин Самарқандийнинг қизлари, بدائع الصنائع китобининг муаллифи Косонийнинг рафиқалари Фотима бинт Алоуддин замонасининг кўзга кўринган катта олималардан эди. Дадалари таълиф қилган, ҳанафий мазҳаб фиқҳида ёзилган تحفة الفقهاء китобини ёддан биларди. Тарихий манбаъларнинг айтишича Фотима довриғи оламга тарқаб, ҳатто Рум подшоҳлари унга совчи қўйишган. "Маликул уламо" номи билан танилган Абу Бакр Косоний устозларининг تحفة فقهاء китобига шарҳ битиб بدائع الصنائع китобини таълиф этганларида, устозлари ўз қизини Косонийга никоҳлаб берган. Кейинчалик одамлар "китобини шарҳлаб қизини никоҳлаб олди" дейишадиган бўлди. Фатволарга Алоуддин Самарқандий ва қизлари Фотиманинг муҳри босилар эди. Турмушга чиққач эрларининг муҳри ҳам қўшиладиган бўлди. Абу Бакр Косоний Зинкий ҳукмронлик қилган даврида Ҳалаб (Сурия) шаҳрига мударрисликка чақирилади. Анча муддат мударрислик қилганидан сўнг одил султон Зинкийдан уйга қайтишга ижозат сўрайди. Султон олимдан Ҳалабда қолишини сўрайди. Олим аҳли аёли Мовороуннаҳрда қолганини, уйга қайтмаса бўлмаслигини тушунтириб узр сўрайди. Шунда султон: "Бунинг ечими осон, аёлингизни Ҳалабга чақиртирамиз", деб Фотима ҳузурига чопар юборади. Чопар Самарқандга етиб келиб рисолани Фотимага тақдим этади. Фотима рисолани ўқиб бўлиб, рисола орқасига "дадаси, фиқҳдан шу қадар узоқлашиб кетдингизми? Аёлингиз ёнига номаҳрамни чопар қилиб юборибсиз-а?!" деб рад жавобини ёзади. Тарвузи қултиғидан тушган чопар Сурияга қуруқ қайтишга мажбур бўлади. Шулардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, фарзанд тарбиясида онанинг тутган ўрни жуда катта. Ўтмиш олимларининг талайгинаси етим қолиб она қарамоғида ўсган. Улар она тарбиясини олиб етук инсон бўлиб етишишган. Демак мумтоз тарбия марҳаласидаги энг биринчи босқич фарзанд учун яхши она танлашдир. Худди яхши ҳосил олиш учун замин танланганидек. Мовардий ёзишича бир кекса ота ўғил-қизларини йиғиб "мен сизларга туғилмасларингдан олдин ҳам, туғилганларингдан кейин ҳам яхшилик қилганман" дебди. Туғилмасдан олдинги яхшилик қандайлигини тушунмаган фарзандлар отага савол берадилар: – Туғилганимиздан кейинги ҳамма яхшиликларингизни биламиз, кўз ўнгимизда сақлаймиз. Аммо туғилмасимиздан олдинги яхшиликка бир оз тушунмай турибмиз. – Сизлар учун, сизлар уяладиган она танламадим. Бир донишманд ҳузурига ёш йигит оппоқ йўргакда чақалоқни кўтариб кириб деди: – Фарзандлик бўлдим, тарбия сир-асрорларини ўргатсангиз. – Кечикибсиз. – Тақсир, ўғлимиз эндигина икки ойлик бўлади. – Тарбияни бола туғилмасдан анча олдин, унга она танлашдан бошланади. Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Yakshanba, 21-Noyabr-2010, 16:58 | Xatlari # 19 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Муҳаммаднинг отаси Исмоил ҳам фарзандларига она танлашда хато қилмаган эди. У ўзига жуфт, фарзандларига она ихтиёр қилишда жуда тўғри йўл тутиб янглишмагани унинг вафотидан кейин яна ҳам яққол кўриниб қолди. Қўлимдаги тарихий манбаълардан Бухорийнинг онаси бўлмиш бу улуғ аёл ҳақида оз маълумот топдим. У аёлнинг исми, туғилган ва вафоти этган йили ҳақида маълумотга кўзим тушмади. Лекин ўша топилган оз маълумотнинг ўзиёқ Бухорий онасининг тақвоси, гўзал хулқи ва маънавий қиёфасини чизишга етарли бўлди. Аввало у – меҳрибон она, ғамхўр мураббийдир. Заҳабий дейди: "Абу Абдуллоҳни онаси тарбия қилган". Эрининг вафотидан кейин фарзандлари тарбиясига катта эътибор қаратди. Ўғли кўр бўлиб қолган пайтида кеча-ю кундуз Аллоҳга ёлвориб, кўзда ёшлари билан дуо қилди. Оқибатда табобат ханузгача давосини тополмай ожизлигини тан олиб турган дардга ихлоси ва тинимсиз дуоси билан даво топти. سير أعلام النبلاء ва مقدمة فتح الباري муаллифлари Ғунжорнинг تاريخ البخاري китобидан ва Лалкоийнинг شرح السنة китобидан нақл қилиб дейдилар: "Муҳаммад ибн Исмоил ёшлигида кўр бўлиб қолади. Онаси тушида Иброҳим Халилуллоҳ алайҳис-саломни кўради. Иброҳим алайҳис-салом унга қарата: "Кўп дуоингиз сабабли (бошқа ривоятда кўп йиғингиз сабабли) Аллоҳ таоло ўғлингиз кўзини қайтарди", дейдилар. Тонг отгач ўғлини соппа-соғ, кўзи очиқ ҳолда кўради". Ҳозирги кунда кўряпмиз, оналар боласи касал бўлиб қолса дўхтирга бир-икки қаратиш билан кифояланади. Аммо саждаларда узоқ қолиб бола ҳақига дуо қилиш, тун яримлаганда намоз ўқиб болага шифо сўраш жуда нодир. Духтирни "қўлидан ҳеч нима келмайдиган пандавақи"ликда айблагандан кўра оналарнинг ўзи астойдил дуога киришсалар, ажабмас Аллоҳ таоло уларга ҳам моҳир табибни рўбара қилар. Иккинчидан у – эрига чин маъноли вафодор хотиндир. Эрга ҳаммаслак ва ҳамфикр бўлишлик вафодорлик кўринишларидан биридир. Фарзандларни эр юрган тўғри йўлда юрғизиш ҳам эрга садоқат кўринишларидандир. { فخانتاهما) إلى قوله { ضرب الله مثلا للذين كفروا امرأة نوح وامرأة لوط } Таҳрим сураси 10-оят. Аллоҳ таолонинг "У икки хотин эрларига хиёнат қилди" деган оятидаги хиёнатдан мурод зино эмас. Ибн Аббос айтганидек "Бирон бир пайғамбарнинг хотини фоҳиша бўлмаган, оятдаги хиёнатдан мурод диндаги хиёнатдир". Ибн Касир айтадилар: { فخانتاهما ) яъни иймонда хиёнат қилишди. Исмоил оламдан ўтгач унинг рафиқаси фарзандларининг ота йўлидан юришга эътибор қаратди. Ўғилларнинг ота ишини давом эттиришга ўзи бош қош бўлди. Маълумки, Исмоил ҳадис илмига қизиққан ва бу борада кўзга кўриниб қолган олимлардан бўлган. Ҳаммод ибн Зайд ва Молик ибн Анасдан ҳадислар ривоят қилган. Илм талабида сафарга чиққан. Мадинага келиб Моликдан ҳадис эшитган. Ироқликлар ундан ҳадис ривоят қилишган. Ибн Ҳиббон كتاب الثقات да Исмоилнинг таржимаи ҳолини ёзган. Бухорийнинг ўзи ҳам تاريخ الكبير китобида отасининг таржимаи ҳолини келтирган. Унда жумладан шундай дейилганди: "Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғира Молик ва Ҳаммод ибн Зайддан ҳадис эшитган. Абдуллоҳ ибн Муборак билан икки қўллаб кўришган". Бухорий تاريخ الكبير да таржимаи ҳолини ёзган ҳар бир кишининг ким билан қандай қилиб кўришганини ёзган эмас. Лекин отасининг Абдуллоҳ ибн Муборакдек олим билан таниш эканлигини билдириб "икки қўллари билан кўришган" деб илова қилган. Оталарни фахр билан эслаш ўғиллардаги яхши ҳислат. Учинчидан у – омонатдор аёлдир. Исмоил жуда катта мерос қолдирди. У ўлими олдидан айтган эди: "Алҳамдулиллаҳ, топган молларим ичида ҳаром ва шубҳали мол йўқ". Ибн Ҳажар дейди:"Бухорий отасидан катта мол мерос олди. У пулларини музорабага берар эди". Муҳаммад отасидан мерос олган молларни совдагарларга шерикликка бериб ўзи илм таҳсилида давом этди. Савол туғилади: унинг отаси у ёшлигидаёқ ўлиб кетган бўлса, қандай қилиб у ота меросига етишди? Қайси йўл билан ўзи билмайдиган молига эга бўлди? Жавоб: Бу ерда жуда омонатдор қўл у пулларни сақлаган. У омонатдор инсон Бухорийнинг онаси эди. Она жуда катта маблағни эҳтиёт қилиб сақлаб болалар вояга етганда уларнинг қўлига икки қўллаб топширди. Эрдан қолагн молни беркитмай, ўзиники қилиб олмай ҳақдорларга топшириш учун жуда катта иймон керак."Болалар ёш, ҳеч нимани билмайди" демасдан мол-мулкни ҳавога совурмай, болалар катта бўлгунча авайлаб кутиш учун инсон Аллоҳдан қўрқадиган омонатдор бўлиши керак. Кези келганда шуни ҳам айтиш ўринлики айрим аёллар тежамкорликни билмай, эрининг топган тутганини кулини кўкка совурадилар, бу ҳам етмагандек, ўз ҳолларидан нолиб ҳам қўйишади. Айримлар эса, борига барака тилаб танг ҳолатда ҳам нолимайдилар. "Егани олдида, емагани кетида" бўлган тантиқ, эрка хотинлар рўзғори бутун бўлишига қарамай тили шикоятдан тўхтамайди. Қиммат масаллиғлардан тайёрланган ширин таомни ҳам ёмон хулқи билан бемаза қилиб юборади. نسأل الله العافية والسلامة Баъзи доно аёллар эса супраси қуриб ётган бўлсада тили шукрдан тинмайди. Қўли гул, тили ширин бу каби аёллар супрани қоқиб бўлсада ширин таомлар ҳозирлайдилар. Гўзал муомилалари билан қуруқ уннинг ўзидан таёрланган таомни тотли қилиб юборадилар. Тўртинчидан у – маърифатли, зиёли, доно аёл. Бу аёлнинг фарзандларни ўқитиб таълим беришидан ва илм таҳсили учун тўлиқ шароит яратиб берганлигидан унинг маърифатли, зиёли ва доно аёл эканини англаш қийин эмас. Юқорида билдикки, Бухорий ўн бир ёшида 70 минг ҳадисни ёд олган экан. Инсоф билан айтайлик, агар она болага шароит яратиб бермаса бола қандай қилиб 70 минг ҳадисни ёдлай олади. Айтиш мумкинки боланинг ўзида катта талант бўлган шунинг учун ёдлаган. Талантнинг ўзи кифоя қилмайди. Уни тўғри йўналтирилмаса, назорат қилинмаса у талант бошқа жойга бурилиб кетади. Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Payshanba, 25-Noyabr-2010, 15:25 | Xatlari # 20 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Ҳозирги кунда гувоҳи бўлинаётганидек ота-оналар фарзанддаги талантни ё тирклайин кўмиб ташлашяпти ёки бошқа манфаатсиз нарсаларга буриб юборишяпти. "Молга қара, қўйга ем бер, товуққа дон сеп, ерни чоп, далага сув қуй, уни сот, буни харид қил" деган буйриқлар ичида ўсган бола 70 минг ҳадис ёдлаб 18 ёшида تاريخ الكبير китобини ёзармиди? Бундай буйруқлар остида вояга етган йигитларни қандай етилганларини, миялари ҳам қай даражада етилганини кўриб турибмиз. Китоб ёзишни эмас, китоб ўқишни эпласалар ҳам катта гап бўлиб қолди. Бешинчидан у – матонатли жасур аёл. Ўн беш яшар ўсмир ўғлини, ёлғиз ўзини Маккада таълим олсин, деб ташлаб кетиш учун анча жасорат керак. Илмга бўлган муҳаббат билан биргаликда эркакча жасорат ва матонат бўлсагина ёш ўғлини бегона юртда истиқоматда қолишига розилик беради. Бу аёл ҳам бошқа оналардек: "Дадангни ўқигани етади, сен ишла, сен тенгхўрларнинг қўлида жарақ-жарақ пул ўйнаяпти. Дадангдан айрилганим етар, сен ёнимда бўл. Ака-ука бўлиб рўзғор тебратинглар" деса бўлар эдими? Бўлар эди. Лекин ундай демади. Аёлнинг бундайин жасоратига ўша даврлардаги осойишталик, тинч-тотув, осуда ҳаёт ҳам кўмаклашган албатта. Агар ҳаёт фаравон, тўкин-сочин бўлмаса, йўл тинч, осуда бўлмаса ёш жувон икки ўсмир ўғли билан узоқ масофа босиб ҳажга келармиди? Ўғлини мусофирчиликка ташлаб кетармиди? Ҳозирги замонда теливизорга термилиб мултфилм кўраётган ўғилларни аяётган оналар билан бу аёлни таққосланса, ўтмиш аёлларининг тақвоси, иймони, дунё қараши жуда ҳам юксак бўлганлиги янада ойдинлашади. Олтинчидан у – обида, художўй, авлиё аёл. Бунга яққол мисол ёшгина икки ўғли билан Ҳажга келишидир. "Ўғиллар катта бўлса борармиз" демади. Ҳаж вожиб бўлган ҳамоно йўлга тушди. Иккинчи мисол, дуосининг ижобат бўлиши. Шунинг учун Лалкоий бу аёл ҳақида ёзганда شرح السنة нинг "Авлиёлар каромати боби"да зикр қилади. Учинчи мисол: у тарбия қилган гўдак, ўқиб-ўрганиб дунёга устоз бўлганлиги. Еттинчидан у – фарзандлар муҳаббатини қозонган аёл. Маълумки ҳамма оналар ҳам фарзанд муҳаббатини бирдай қозонмайдилар. Фарзандлар оналарни яхши кўрадиларми, йўқми барибир уларга яхшилик қилишга, ширин сўзлашга, табассум қилишга ва эзгулик маъноларининг ҳаммасини тадбиқ қилишга маъмурлар. Лекин муҳаббат билан қилинган яхшилик билан мажбурий яхшилик ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Бухорий ҳар қачон ёшлигини эсласа ва илмий ҳаёти бошланишини ҳикоя қилса аввало онасини ёдга оларди."خرجت مع أمي وأخي إلى الحج" яъни "Онам ва акам билан ҳажга чиққанмиз". "Онам" дея ўзига нисбат бериб фахрланиши ҳам диққатга сазовордир. "Ўн беш ёшимда ҳаж қилдим"деб онасини ёдламай кетса ҳам маъно чиқаверади. Энди мана бу тарихий ҳақиқатга қаранг. 597-ҳижрий йилда вафот этган катта олим, воиз, муфассир Абул Фараж Ал-Жавзий ёшлигини эслаб ёзади: "فإن أبي مات و أنا لا أعقل به و الأم لم تلتفت إلي" яъни "Отам мен эсимни танимасдан олдин вафот этган. Она эса менга эътибор бермади". Диққат қилсангиз дадалари ҳақида ёзаётганда "отам" деб ўзларига нисбат бердилар, она зикри келганда "онам" демай "она"дейиш билан кифояланади. Ҳолбуки аммаларини эслаганларида "аммам"дегандилар. "Отам" "аммам" деган бола "онам" деёлмади. Сабаби оналари дадалари вафотидан кейин бошқа турмиш қуриб, ўғилларига қарамаган экан. Отаси ўлган, онаси ташлаб кетган қип-қизил етимни аммалари парваришлаб ўқитадилар, натижада бола ўз асрининг катта олимларидан бўлиб етишади. Заҳабий таърифлаганидек "ундан олдин ҳам, кейин ҳам бу қадар воиз келмаган". Шайхул Ислом айтганларидек, у ёзган китоблар мингга етган. Фарзандлар муҳаббатини қозониш оналар қўлида. Муҳаббат қозонаман деган она муҳаббат сарфлаши керак, меҳр оламан деган она меҳр бериши керак. Муҳаммад ибн Исмоил Бухородан чиққандан кейин онаси ва акаси билан учрашгани маълум эмас. Ўртада хат ёзишиб турганлари ҳақида ишоралар бор, лекин дийдорлашув ҳақида хабар йўқ. Зоҳиран, мушфиқ она фарзанд мусофирлик чоғида оламдан кўз юмган. Акасининг Бухорода вафот этгани аниқ хабарларда келган. Муҳаммад эса Бухорога жуда кеч қайтади. Ҳеч шубҳа йўқки, буюк имом кўп ўринларда пешқадам бўлганларидек, ота-она ҳурматида, уларга итоат ва эзгулик борасида ҳам кўпларни ортда қолдирганлар. Биз муражаат қилган манбаларда оналари билан бўлган алоқалари ҳақида малумот жуда оз берилган. Лекин шундай бўлсада, Бухорий таълиф этган китоблар унинг нодир талант эгаси эканлиги билан бирга, ажойиб, ҳавас қилгули, нодир фарзанд эканлигига ҳам ёрқин мисол бўла олади. Имом Бухорий بر الوالدين "Ота-онага эзгулик" номли китоб таълиф қилган (қўлёзма). "Саҳиҳда" ва "Адабул Муфрадда" ота-оналар учун алоҳида боблар келтирган. Қумсаб қувноқ дамларимни ёшлигимга қайтгим келур, Аяжону дадажон деб қайта-қайта айтгим келур. Ўғлим, деса онажоним, лаббай дея чопгим келур, Нонуштага чойлар қуйиб, иссиқ нонлар тутгим келур. Меҳр тўла юзларига тўйиб-тўйиб боққим келур, Ҳар буюрган ишларини эринмасдан қилгим келур. Оҳ, найлайин ғарибликда ўлим бизни ажратди-ку, Тонг саҳарда ҳақларига истиғфорлар айтгим келур. Davomi bor InshaAlloh...
|
| |
|
| | | | Sana: Chorshanba, 01-Dekabr-2010, 20:26 | Xatlari # 21 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Ақл заковат ва ўткир зеҳн Ибн Муфлиҳ Мақдисий الآداب الشرعية китобида Ҳокимнинг التاريخ китобидан нақл қилиб дейди: Абдуллоҳ ибн Муборакдан сўрашди: – Инсонга берилган энг яхши нарса нима? – Ақл-заковат. – У бўлмаса-чи? – Гўзал хулқ. – У ҳам бўлмаса-чи? – Маслаҳатини аямайдиган, ғамхўр оға-ини, дўст-ёр. – Улар ҳам бўлмаса-чи? – Узоқ сукут (тилни ёмон гапдан тийиб, жим юриш). – У ҳам бўлмаса-чи? – У ҳам бўлмаса, ўлимнинг тезроқ келгани яхши. Ҳаёт тизгини иқтисод қўлига ўтиб кетган янги асримиз шароитидан келиб чиқиб, юқоридаги тўрт нарсага мол-дунёни ҳам қўшиб қўйсак ортиқча бўлмаса керак. Чунки ҳозирги кунларда мана бу тўртининг йўқлигини биргина молнинг ўзи билдирмай турибди. Гоҳида бир инсонга ушбуларнинг ҳаммаси – ақл-заковат, гўзал хулқ, маслаҳатгўй оға-ини, дўст-ёрлар ва ақл амри билан фойдали сўзни сўзловчи тил берилар экан. Гоҳида бир инсондан шуларнинг ҳаммаси маҳрум қилинар экан. Гоҳида эса бир кишида буларнинг ярими топилиб, иккинчи бир кишида қолган ярими топилар экан. Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийга юқоридаги ҳислатларнинг барчаси зиёдаси билан берилган эди. Унга одамнинг тизгини бўлмиш ақл, инсоннинг жамоли бўлмиш гўзал хулқ, исломий жамиятларнинг кўрки ва фахри бўлмиш холис маслаҳатгўйлар, фақат яхшиликни сўзловчи тил, шунингдек ҳаёти дунёнинг безаги бўлмиш мол ва буларга қўшимча ўлароқ ўткир зеҳн, илмга муҳаббат, гўзал ҳулқ ва нодирлашиб кетаётган зуҳду тақво ҳам берилган эди. Қўйида Бухорий ҳаётидан ана шу лавҳаларни ўқиймиз. Бухорийнинг ўткир ақл-заковати қўйидаги нуқталарда намоён бўлади. 1- Ўзига берилган нодир қобилятни ҳис қилиб, уни манфаатли ўринларга ишлата билганида. Бошқача ибора билан айтганда талантининг қадрига етганидадир. Ҳаммага ҳам бундай қобилят берилмайди. Берилганларнинг ҳаммаси ҳам ўзига берилган қобилятни қадрлаб, уни тўғри йўлга йўналтиролмайди. Зеҳни ўткирлардан бири минглаб қўшиқни ёд билишини айтиб фахрланган, сўнг пушаймон бўлган экан. Яна бир ўткир зеҳнли киши минглаб мисра шеър ёд билишини айтиб "унинг ўрнига манфаатли бошқа нарсаларни ёдласам бўлар экан", деб афсусланган экан. Бошқа бир қобилятли кимса ўзидаги нодир истеъдодни илмий ишларга сарфламай меҳнат ичида "гумдон" қилганидан нолиган экан. Хуллас, ўткир зеҳндан тўғри фойдаланганлар, ўткир зеҳннинг ўзидек нодир. Ўткир ақл ва ўткир зеҳн берилган инсонлар жамият ва давлат бойлигидир. Халқ ўз орасидан чиққан нодир қобилятли фарзандларини эъзозлаб, авайлаб улардан оқилона фойдаланмоғи билан хазинаси бойийди, шан-шавкати ошади. Уларни эътиборсиз қолдириш, муносиб ўринларга қўймай, ҳар қандай одамнинг қўлидан келадиган ишларни улардан талаб қилиш оқилона тадбир бўлмас. Оқилона тадбир юритилмаган ишдан ахмақона натижа олинади. Ахмоқлар сафи кенгайиб жамият хасталанади, тузалмас дардга мубтало бўлади. Исо алайҳиссаломдан сўрашди: – Сиз туғма кўр ва пес кишиларни даволадингиз, Аллоҳнинг изн-ихтиёри билан ўликни тирилтирдингиз, айтингчи, аҳмоқни қандай даволадингиз? – Шу дардни тузатолмадим, уни тузатаман деб ҳолдан тойдим. Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Yakshanba, 05-Dekabr-2010, 18:47 | Xatlari # 22 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Бухорий ўз талантини эрта ҳис қилди ва уни манфаатли йўлга йўналтирди. Ўзидаги қобилиятни ва бор куч-қувватни нубувват бойлигини жамлашга сарфлади. Бу тадбири билан аввало ўзига, динига, қолаверса халқига ва келажак авлодларга хизмат қилди. Уларга битмас-туганмас илмий бойлик қолдирди. Ўз юртининг номини оламга танитди. 2- Ёшлик даврини ғанимат билиб, бир зумда ўтиб кетгувчи бу олтин даврдан жуда унумли фойдаланди. 3- Бир шахс ёки бир шаҳарга боғланмай турли шаҳарларга илмий сафарга чиқиб, турли устозлардан илм олди. (Қўйида унинг мингдан ортиқ шахс билан учрашиб, улардан ҳадис олгани ҳақида ривоят келади). 4-Ўқиб ўрганган илмини жуда эрта вақтдан бошлаб ўзгаларга ўргатди. Ўқувчиларга маълумки Бухорий бир томондан таълим олиб, иккинчи бир томондан таълим берарди. Бу услуб эса ўрганган илмингизни ўзингизда мустаҳкам ўрнашишида мувофаққиятли ва унумли методлардан биридир. 5- Олдинга қўйилган мақсад рўёбга ошмагунча она юртга қайтмай илмий изланиш- да давом этди. 6- Илмни фақатгина маълумотни кўпайтириш ёки шуҳрат қозониш, ном чиқариш учун эмас, балки илмига амал қилиш учун, дунё ва оҳиратини обод қилиш учун ўрганган. 7- Фақат илм деб, дунёвий манфаатларни ташлаб қўймади. Илм билан савдо-сотиқни жамлай олди. Музороба – шериклик тижорати билан шуғуланган. Ерни кирага берган. 8- Саҳиҳ, заиф ва мавзу (тўқима) ҳадислар кўпайиб кетган бир пайтда, фақат саҳиҳ ҳадисларни ўз ичига олган "Саҳиҳ" китобини таълиф қилди. Бухорийнинг ана шу ишигина унинг етук ақл эгаси эканлигига кифоядир. "Саҳиҳ Бухорий"ни тааммул билан ўқиган киши уни жамлаб, юзга яқин китобга ва бобларга ажратган ва ҳар бир боб ва ҳадисларни ўта пухталик билан тартиблаган муаллиф ақлга лол қолиб, тасанно айтмай иложи йўқ. Киши бу фандан қанчалар маърифати кўп бўлса, шунчалаб даҳшатга тушаверади. Имом Термизий дейди: "Ҳадис илми, тарих ва санадлар борасида Ироқ ва Хуросонда Муҳаммад ибн Исмоилдан кўра олимроқ кишини кўрмадим" Абу Ҳотим 247-ҳижрий йилда деди: "Ироққа кирган олимларнинг энг билимдони Муҳаммад ибн Исмоилдир" Аҳмад ибн Ҳанбал дейди: "Ҳадис ёдлаш бўйича маррага хуросонликлардан тўрт киши етгандир: Улар –Абу Зуръа, Муҳаммад ибн Исмоил, Доримий ва Ҳасан ибн Шужо Балхий" Абу Аҳмад Ҳоким дейди: "Бухорий ҳадис илмида етишган олимларнинг бири эди. Агар мен унинг китобига ўхшаш гўзал китоб кўрмадим" десам хато қилмаган бўлурдим. Муслим ибн Ҳажжож ("Саҳиҳ Муслим" муаллифи) Бухорий илмидан ҳайрати ошиб ва қаттиқ таъсирланиб деган эди: "Эй устозлар устози, муҳаддислар пешвоси, ҳадис илмининг табиби оёқларингизни ўпишга ижозат беринг" Абу Исо Термизий ҳикоя қилади: "Муҳаммад ибн Исмоил Абдуллоҳ ибн Мунир ҳузурида эди. Унинг ёнидан туриб чиқмоқчи бўлганда Абдуллоҳ ибн Мунир унинг ҳаққига дуо қилиб: "Аллоҳ таоло сизни бу умматнинг зийнати қилсин", деди Ҳақиқатда дуоси ижобат бўлиб, Бухорий бу умматнинг зийнатига айланди". Дуоси ижобат бўлган бу улуғ инсон билан қисқача танишиб чиқсак. Заҳабий سير أعلام النبلاء китобининг 12-жилд 316- саҳифасида бу олим таржимаи ҳолида қўйидагиларни баён қилади: "Абдуллоҳ ибн Мунир ҳаммага ўрнак бўладиган, авлиё олимлардан. Ҳадис илмида ҳофиз ва ҳужжатдир. Бухорий, Термизий, Насоий ва бошқалар ундан ҳадис ривоят қилишган". Дарс бериб бўлгач саҳрога чиқиб "ушнан"ва шунга ўхшаш шох-шаббалардан териб келиб сотар ва шу билан рўзғор тебратар эди. Бир кун шериклари билан саҳрога чиқишганда шерга дуч келиб қолишди. Абдуллоҳ шерикларига қарата "тўхтанглар" деб ўзи шернинг ёнига борди. Шерга яқинлашиб нималардир деган эди, шер ҳеч нима бўлмагандек кетиб қолди. Исҳоқ ибн Роҳавеҳдан сўрашди: – Саҳрога ҳеч қандай зод олмай чиқиш жойизми? – Абдуллоҳ ибн Мунирдек кишларга жоиз, қолганларга йўқ. Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Chorshanba, 08-Dekabr-2010, 19:10 | Xatlari # 23 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Жаъфар ибн Муҳаммад Мустағфирий "Насаф тарихи" номли китобиди қўйидагиларни айтади: "Менга қолса Бухорийни ҳамма устозларидан ортиқ билиб, унинг ўзи икки кўзи билан ўзига ўхшаш олимни кўрмаган" дердим. Замонасининг таниқли олимларидан Амр ибн Зурора ва Муҳаммад ибн Рофеъ "элалул ҳадис"дан (ҳадис илмига оид қисм) тушунмаган ўринларини Муҳаммад ибн Исмоилдан сўрар эдилар. Бу ҳолдан хайрати ошган аҳли илмларга қарата "Бизни Абу Абдуллоҳдан устун қўйманглар. У киши биздан анча катта олимдирлар" дердилар. Аҳмад ибн Ҳарб вафот этганда Исҳоқ ибн Роҳавеҳ билан Муҳаммад ибн Исмоил жанозага келишди. Ёш шогирд билан улуғ устозни бир жойда кўрган одамлар пичирлашиб қолишди. Кўпчилик бир овоздан Муҳаммад ибн Исмоилни Исҳақ ибн Роҳавеҳдан кўра фақиҳроқ деб айтарди. Исҳақ ибн Роҳавеҳнинг ўзи буни тан олиб талабалар даврасида: "Абу Абдуллоҳ мендан кўра анча билимдон" дер эди. Муҳаммад ибн Исмоилни яқиндан кўриб билиб юрганлар унга билдирилган ишонч, унга берилган юксак илмий даражалар ва у ҳақида айтилга мақтовларни жуда ҳақли деб топса, баъзи бирлар "муболаға" деб ўйларди. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Фирёбий ҳикоя қилади: "Мен ибн Ишкобнинг илмий йиғинида эдим. Бир киши кириб келиб ўзини таништирди. Ҳофизлардан экан. Муҳаммад ибн Исмоил ҳақида сўз очилиб қолди. Шунда бояги киши: "Муҳаммад ибн Исмоилга ҳеч тоқатимиз йўқ-да" деб қолди. Бу гапни эшитган ибн Ишкоб ғазабланиб ўрнидан туриб кетди. Қовоғини ўйганича йиғинни ташлаб ташқарига чиқиб кетди". Бухорий Бағдод шаҳрига келганда айрим аҳли ҳадислар жамланиб уни имтиҳон қилиб кўришга келишиб олишди. Бухорийга ўз фикрларини очиқ айтмай, илмий йиғинга таклиф қилган кўринсаларда, лекин Бухорий уларнинг муддаосини фаҳмлади. Бағдодликлар юзта ҳадисни ўнта кишига ўнтадан тақсимлаб чиқишди. Бир ҳадиснинг иснодини олиб иккинчи ҳадис матнига, иккинчи ҳадиснинг иснодини эса биринчи ҳадис матнига қўйиб юзта ҳадисни аралаш-қуралаш қилиб ташлашди. Мисоли: Биринчи ҳадис: حدثنا أبو معمر حدثنا عبد الوارث حدثنا جعد أبو عثمان حدثنا رجاء العطار عن ابن عباس رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم فيما يروي عن ربه عز وجل قال:" إن الله كتب الحسنات و السيئات ثم بين ذلك فمن هم بحسنة فلم يعملها كتبها الله له عنده حسنة كاملة فان هو هم بها فعملها كتبها الله له عنده عشرة حسنات إلى سبعمائة ضعف إلى أضعاف كثيرة ومن هم بسيئة فلم يعملها كتبها الله له عنده حسنة كاملة فان هو هم فعمله كتبها الله له سيئة واحدة " رواه البخاري 6491 Ҳаддасана Абу Муаамар, ҳаддасана Абдул Ворис, ҳаддасана Жаъд Абу Усмон, ҳаддасана Рожаул Аторидий ан ибн Аббос розияллоҳу анҳума: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббиларидан ривоят қилиб шундай марҳамат қиладилар: "Аллоҳ таоло яхшиликлар ва ёмонликларни битгандан сўнг баён қилиб деди: кимда ким бир яхшиликни ният қилиб, рўёбга оширолмаса унга Аллоҳ таоло Ўз ҳузурида бир яхшиликнинг тўлиқ ажрини ёзгай. Агар ният қилган яхшилигини рўёбга оширса Аллоҳ таоло унга Ўз ҳузурида 10 дан 700 баробар – жуда кўп зиёдаси билан ажр ёзади. Кимда ким ёмонликни ният қилиб, сўнгра уни юзага чиқармаса Аллоҳ таоло унга Ўз ҳузурида бир яхшиликнинг тўлиқ ажрини бергай. Ният қилган ёмонлигини юзага чиқарса, Аллоҳ таоло унга бирдона ёмонлик гуноҳини битгай". Иккинчи ҳадис: حدثنا علي بن عبد الله حدثنا سفيان قال حدثنا عمرو بن دينار أن ن عمرو بن أوس أجبره أن عبد الله بن عمرو بن العاص رضي الله عنهما أخبره أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال له: أحب الصلاة إلى الله صلاة داود عليه السلام أحب الصيام إلى الله صيام داود عليه السلام و كان ينام نصف الليل ويقوم ثلثه وينام سدسه ويصوم يوما ويفطر يوما" رواه البخاري 1131 Али ибн Абдуллоҳ Суфёндан ривоят қилади. Суфён Амр ибн Дийнордан. У эса Амр ибн Авсдан, унга Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос хабар бериб деди: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қарата дедилар: "Аллоҳга энг суюкли бўлган намоз Давуд алайҳиссаломнинг намозидир. Аллоҳга энг суюкли бўлган рўза Довуд алайҳиссалом рўзасидир. Кечанинг ярмигача ухлаб, учдан бирида намоз ўқир эдилар, қолган олтидан бирида ухлаб дам олардилар. Рўзани эса бир кун тутиб, бир кун тутмас эдилар".
Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Shanba, 11-Dekabr-2010, 18:40 | Xatlari # 24 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Босма ҳарфда ёзилган исмлар "иснод" дейилади, яъни ҳадисни ривоят қилган кишилар силсиласи. Исноддан кейин келган қора эгик ҳарфларда ёзилганлар "матн" дейилади. Аввалгилар иснод билан матнни биргаликда "ҳадис" дейишган. Бухорийни имтиҳон қилгувчилар ана шундай ҳадислардан юз донасини матн ва иснодларини алмаштириб ўнта кишига тақсимладилар. Иснодда камида учта кишини исми келади. Ғолибан тўрт билан беш орасида бўлади. Тақрибан ҳар бир иснодда тўрттадан киши келган десак, юзта ҳадис ичида тўрт юзта киши бўлар экан. Уларнинг юзтаси ёки ундан кўпроғи саҳоба, яна юзтаси ёки ундан кўпроғи тобиин, қолган икки юзтаси эса ҳадис ривоят қилган кишилар. Имтиҳон қилинаётган кишидан шу тўрт юзта кишининг исмини билиши ва исмлар тартибини алмаштириб юбормаслиги, ҳақиқатда улар айтилган ҳадисларни ривоят қилганми, йўқми, буни ҳам аниқ билиш матлуб эди. Йиғинга жуда кўпчилик келди. Олимлар, толиблар, Ироқ аҳлидан бир талай мухлислар, ишқибозлар, ҳатто бу гапдан ҳабар топган хуросонлик мусофирлар ҳам йиғинга оқиб келишди. Ҳамма ўз ўрнига жойлашгач ғала-ғавур тинди. Мажлисда осойишталик ва сукунат пайдо бўлди. Чурқ этган товуш эшитилмасди. Ҳамманинг нигоҳи ўртага қаратилган. Ўртада эса гўё хонага нур таратиб, теварак-атрофни ёритиб турган чироқдек Бухорий ўтирарди. У шу паллада нималарни ўйлаётганини билиш қийин. Балки энг севимли машғулоти бўлмиш ҳадис шарифларни бирма бир ҳаёлдан ўтказаётгандир, балким кишини тоблайдиган имтиҳон олдидан мушкулларини осон қилгувчи Аллоҳга боғланиб мадад сўраётгандир. Қалбларга хотиржамлик бағишловчи Аллоҳ зикри билан қалбига таскин бераётгандир? Ҳаётининг ҳар бир лаҳзасидан самара олгувчи бу каби донишларнинг ҳозирги паллада ҳам фойдали, муҳим бир нарса билан машғул эканлигида шубҳа йўқ. Бухорийнинг замондоши Маъруф Кархий сартарош курсисида ўтирган пайтида ҳам тинмай зикр қилиб ўтирар экан. Мўйлабни текислашга қийналиб кетган сартарош: – Бир пасга лабингизни қимирлатмай туринг, – деса, – Сен ҳам ўз ишингни қилавер, мен ҳам ўз ишимни қилавераман, – деб жавоб берган экан. Хонада ҳукмронлик сураётган сукунатни имтиҳон қилгувчилардан бирининг овози бузди. У ўзига топширилган ўнта ҳадисни бирма-бир айта бошлади. Бухорий ҳар бир ҳадисни эшитиб бўлгач "бундайин ҳадисни билмайман" деб жавоб берди. Иккинчи киши ўрнидан турди. У ҳам ўзига топширилган исноди ўзгартирилган ўнта ҳадисни айта бошлади. Ҳар бир ҳадисни айтиб бўлгач "қани жавоб беринг" дегандек Бухорийга қараб қўяди. Бухорий унга ҳам аввалгисига берган жавобни беради. Учинчи, тўртинчи, бешинчи кишилар навбатма-навбат туриб ҳадис айтдилар. Бухорий эса "мен бундайин ҳадисни билмайман" дейишдан нарига ўтмасди. Йиғилганлар бир-бирига қараб олишди. Наҳот бир донасини ҳам билмаса-я? Ҳадис айтиш топширилган ўнта киши биринма-кетин туриб топшириқни қойиллатиб бажардилар. Ўнинчи кишидан кейин ҳеч ким ўрнидан турмади. Бухорий "яна бирон киши борми?" деган ўйда бир оз кутиб ўтирди. Ҳеч ким турмагач "бўлдими гапираверайинми?" деган нигоҳда имтиҳончиларга қараб қўйди. Улардан садо чиқмагач биринчи ҳадис айтган кишига юзланди. "Сиз айтган ҳадис ундоқ эмас. Иснод мана бу кишилардан иборат, матн эса мана бундайдир. Сиз мана бу ерда хато қилдингиз, мана бу ерда янглишдингиз, тўғриси эса бундай бўлади"деди. Биринчи кишидан бўшагач иккинчи кишига ўтди. "Сиз айтган ҳадис сиз келтирганча эмас. Сиз бу ерда янглиш айтингиз, бу ерда ўрнини алмаштирдингиз, тўғриси эса мана бундай бўлади" деди. Иккинчи кишининг хатоларини тўғрилаб бўлгач қолган кишиларга ўтди. Шу зайлда ўнта кишининг 100 та ҳадисини аввал хатосини, кейин тўғрисини бирма-бир айтиб чиқди. Ана шундай кейин йиғилганларнинг барчаси Бухорий илми ва ўткир зеҳнига қайта иқрор бўлишди. Бу қиссани Бухорий ҳаётини ёзган ҳар бир тарихчилар ва олимлар келтиришган. Жумладан Ибн Ҳажар مقدمة الفتح да Заҳабий سير أعلام النبلاء ва да баён қилишган. Ибн Ҳажар ушбу қисса кетидан ҳайратланиб ёзган эди: "Ажабланадиган жойи Бухорийнинг 100 та ҳадисни ёд билишида эмас. Кишининг ҳайратини ошириб, ажаблантирадиган жойи Бухорий ўнта кишининг хатоларини эсда сақлаб, у хатоларни тўғрилашдан олдин, хатоларни уларнинг оғзидан чиққандек такрорлашидадир". "Енгилган курашга тўймас" қабилиданми ёки бу имтиҳонлардан умуман бехабарликданми, ҳар нечук тўрт юзта самарқандлик муҳаддислар жамланишиб Бухорийни имтиҳон қилмоқчи бўлишди. Бухорий уларнинг таклифларини қабул этиб, ҳозироқ тайёр эканлигини билдирди. Самарқандлик муҳаддислар шомликлар иснодини ироқликлар иснодига, ироқликлар иснодини эса шомликлар иснодига, маккаликлар иснодини яманликлар иснодига аралаштириб юбордилар. Лекин бу ҳатти-ҳаракатларнинг барчаси бефойда кетди. Бухорийни бир марта бўлса ҳам адаштиришга муваффиқ бўлмадилар. Бухорий дейди: "100 минг саҳиҳ ҳадис, 200 минг саҳиҳ бўлмаган ҳадисни ёд биламан. Гоҳида Басрада эшитган ҳадисларимни Шомга келиб ёзиб қўяман. Шомда эшитганларимни эса Басрага келиб ёзиб қўяман". "Мингдан ортиқ шайхдан ҳадис ёзганман. Уларнинг ҳар биридан ўн минг ва ундан ортиқ ҳадис ёздим. Ёзган ҳар бир ҳадисимнинг исноди хотирамдан кўтарилмаган" Дедим: Башармисиз ё малакми ё нима? Деди: Башарман, асло мени малак дема! Унда, бу заковат барчаси қайдан? – дедим. Деди: Роббим фазли, фазлидан умид узма. Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Payshanba, 16-Dekabr-2010, 17:35 | Xatlari # 25 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Гўзал хулқ, зуҳду тақво ва меҳнат Инсонга берилган илмни амал тасдиқласа, ўткир зеҳнни ўткир ақл бошқарса ва шуларнинг барчасини гўзал ахлоқ-одоб, зуҳду тақво ва тавозулик безаб турса инсон яна ҳам такомиллашади. Илмига илм, қувватига қувват, ҳуснига ҳусн ва ҳатто умрига умр қўшилаверади. Имом Бухорий ана шундай васфга молик, баракотли умр кечирган инсон эди. Навбатдаги сайримизни илмнинг самараси бўлмиш амал бўстонида давом эттирамиз. Бу сайрда бир текис йўлдан юришга ваъда беролмайман. Боғ сайрининг одати шундай. Кимдир лолазор томон чопса, кимдир атиргул, райҳонлар томон чопади. Кимнидир кўнгли олма ила анор тусаса, кимникидир нок ила анжир тусайди. Мени ҳам қайси манзара ўзига мафтун этиб, жалб қилса ўша томонга юришим тайин. Тарихий китобларни қўлга олиб ўқисангиз, унда турли хил тарзда ҳаёт кечирган инсонларга дуч келасиз. Кимнингдир илм билан амални жамлаган ҳаёти бошидан охиригача гулзору чаманзордек яшнаб туради. Мевалари тугамас бўстон бўлади. Қачон ва қайси маҳалда кирсангиз этагингизни мева-чеваларга тўлдириб чиқаверасиз. Кимнингдир амалдан холи, қуруқ илмга асосланган ҳаёти қуп-қуруқ саҳро-ю, тиканзор бўлади. Кимникидир қўрқинчли, қуёш нури тушмайдиган қоронғу ўрмонзор бўлади. Биров унга киргани қўрқади. Қизиғи шундаки, у турли хил ҳаётлар, қандай кечишдан қатъий назар бир хил бошланиб бир хил тугайди. Чақалоқ бўлиб туғилади, вақти соати етгач вафот этади. Ўзларига тақсимлаб берилган умрни ўтказиб, оламдан аллақачон ўтиб кетган ўтмиш одамларининг ҳаётини кўриб, Парвардигордан яхши ҳаёт сўрайсиз. Гўзал, осуда, баракотли, унумли ҳаёт беришни тилайсиз: Илоҳо, йўлмизни ёритгин, ҳаётимизни гулзору чаманзордек яшнатгин. Охиратимизни обод этиб, Фирдавс жаннатида солиҳ бандаларинг билан бирга жамлагин. Илмимизни зиёда қил, илм билан бирга тақво ва тавозумизни зиёда қил. Бесамара ўтган бу ҳаётимизнинг қолганини ғанимат билиб, ҳузуринга мақбул амал, ёруғ юз билан боришимизни насиб эт. Фарзандларимизни ҳаётимизга боқиб қувонадиган қил, ота-онаси ҳаётига боқиб кўзини олиб қочадиганлардан қилмагин... Аллоҳумма амийн. Имом Бухорийнинг сермазмун, баракотли ҳаёти мевалари тугамас боғ кабидир. Қачон ва қайси маҳал, қишинми-ёзинми сайр қилмоқ истасангиз бағри дилингиз очилиб, янги-янги тотли меваларни узаверасиз. Кеча Макка ва Мадинага келишни орзу қилиб юрган, отадан эрта айрилиб, она қучоғида тарбия топган бухоролик ўспирин йигит илму амали, ихлос ва садоқати билан бугун Макка ва Мадина минбарларида хутба ўқимоқда. Нафақат Макка ва Мадина, балки ер юзининг қайси бурчагида исломий минбар ўрнатилган бўлса, ана шу ерда унинг номи янграйди. 1200 йил ўтибдики у Ислом умматига раҳнамолик қилади. Хонадонларга қувонч олиб киради. Кеча маккалик устози Ҳумайди ва ўзга бир киши ўртасида ўтган ҳадис борасидаги келишмовчиликни одилона ҳал қилган 18 ёшли йигит, мана бугун орадан 1200 йил ўтгандан кейин ҳам одамлар ўртасидаги келишвочиликларни одилона ҳал қилиб келмоқда. "Ҳадисни имом Бухорий ривоят қилган эканлар" дейилса бас, шунинг ўзи кифоя. "Бухорий Саҳиҳида ривоят қилган" деган гап билан қалб таскин топади. Шунга кўри 1200 йилдан бери одамлар ичида яшаб, одамлар ишончини оқлаб келаётган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳимнинг ёшини ҳеч иккиланмай 1200 ёшга тўлди, десак янглиш бўлмас. Чунки 12 асрдан буён мусулмонлар хизматида юриб, саноқсиз талабаларга устозлик қилаётган бу инсонни қандай қилиб ўлган деймиз. Ҳа,тўғри, унинг танасини тупроққа қўйишган, нурафшон юзига тупроқ тортилган. Лекин унинг ўлмас асарларини кўмишган эмас. Бажарган амаллари устидан тупроқ тортилган эмас. Ана шу маъно билан у баракотли умр кечиряпти демоқдамиз. Унинг китобига ўт қалаганларнинг ўзларининг куллари кўкка совирилганига тарих ва бугунимиз гувоҳ бўлди. Демак, имом Бухорий қабрига бориб топингандан кўра, унинг ўлмас асрларини излаб, топиб ўқиган фойдадир. Қабр тупроғидан барака истагандан кўра, унинг китобларидан барака истаган тўғрироғдир. "Бухорийга ҳам юртман", деб фахрлан- гандан кўра, "Бухорийга ҳамфикрман, унга диндошман", деб фахрланга тўғрироғдир. Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Juma, 24-Dekabr-2010, 18:28 | Xatlari # 26 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Қутайба Бухорийни Умар ибн Хаттобга ўхшатганда хато қилмаган эди. "Муҳаммад ибн Исмоил соҳабалар орасида тақвоси ва садоқати билан Умар ибн Хаттобга ўхшайди", бошқа бир ўринда "агар Бухорий саҳобалар даврасида бўлганда, чинакам муъжиза бўлур эди" дейди. Қутайба сўзига эътибор берсангиз "тақвоси ва садоқати" билан демоқда. Ҳифзи, кўп маълумоти билан эмас, балки амали билан демоқчи. Абу Ёқуб деган киши Қутайба ибн Саъиддан имом Бухорий ҳақида сўраганда, у : "ҳадис илмидан бохабарман, аҳли раъй фикрлари билан ҳам танишман, кўпгина фақиҳ олимлар, зоҳид тақводорлар ва ҳаётини ибодатга бағишлаган обидларни кўрдим, улар билан ҳамсуҳбат бўлдим, лекин ақлимни таниганимдан бери Муҳаммад ибн Исмоилдек инсонни кўрмадим". Бухорий деган эди: "Ғийбат ҳаромлигини билганимдан бери бирон бир кишини ғийбат қилган эмасман". "Умид қиламанки қиёматда Аллоҳ таоло мени ғийбат борасида ҳисоб қилмас". "Охиратда бирон бир киши менга хусумат қилмас" Заҳабий ушбулардан кейин дейди: "Қасам Аллоҳгаким, айни шу нарса – ўзгаларни ғийбат қилмай яшаш чинакам тақво белгисидир". Бухорийнинг котиби ҳикоя қилади: "Бухорий моҳир мерган эди. Жуда кўп бор отга миниб камондан ўқ отгани чиқарди. Унга узоқ муддат ҳамроҳ бўлдим. Шу муддат ичи икки мартагина хато отганини кузатдим холос, қолган пайт ўқни нишонга бехато урарди. Мерганликда Бухорийни бирон киши енганини кўрмадим. Бир куни Фирабрдалигимизда отларга миниб камондан ўқ отгани чиқиб кетдик. Ёйлардан ота бошладик Абу Абдуллоҳнинг отган ўқи дарё устидаги кўприк қозиғининг ўртасига тегиб, уни иккига бўлиб қўйди. Абу Абдуллоҳ дарҳол у ерга етиб бориб отдан тушди. Ўқни ёғочдан суғуриб олди. Бизга "орқага қайтинглар, етар" деди. У менга қарата: – Абу Жаъфар, сенда юмишим бор, – деди. У оғир нафас оларди. – Буюринг, – дедим. – Кўприк эгасига боргин ва унга "бизни кечиринг, биз ёғочни ёриб қўйдик, ўрнига янгисини ўрнатишга ижозат берсангиз ёки қиёматини олсангиз"деб сўра. Кўприк Ҳумайд ибн Аҳзарга қарашли экан. Мен унга Бухорий сўзларини етказдим. Сўзимни тинглаб бўлгач: "Абу Абдуллоҳга мендан салом айтинг. Биз у кишини афв этдик. Бир ёғоч эмас, балки топган-тутганим, бор мол-мулкимни у кишига фидо қилишга тайёрман" деди. Бухорийга унинг сўзларини етказганимда юзлари ёришиб, хурсанд бўлиб кетди. Ўша куни толиб илмларга 500 та ҳадис имло қилди ва 300 дирҳам садақа қилди". Қайси бирига хайратланишни ҳам билмайсан киши: унинг мерганлигигами ёки бировнинг ҳаққидан қўрқишигами. "Бир ёғоч эканда, шунга ҳам ота гўри қози хонами?" демай эгасини рози қилишга киришганигами? Абдуллоҳ ибн Муҳаммад дейди: "Мен Муҳаммад ибн Исмоил уйларида эдим. Ташқаридан жориялари келиб қолди. Уй ичидан ўтатуриб оёқ остидаги сиёҳини тўкиб юборди. – Бу қандай юриш?! – дедилар Бухорий. – Йўл тор бўлса қандай юрай? – деди жория. – Бораверинг, сиз озодсиз. – ............. Мен гапга аралашиб: – Жория ғазабингизни чиқардими? – дедим. – Ғазабимни босадиган ишни қилдимку, – дедилар". Муҳаммад ибн Салом дейди: "Муҳаммад ибн Исмоил бокира қизлардан кўра хаёли эди". Бухорий Абу Мишъар номли кўр кишига деди: – Абу Мишъар, меннинг гуноҳимдан ўтсангиз. – Қайси гуноҳингиздан? – Бир кун ҳадис ривоят қилаётиб сизга қарадим. Сиз ҳадисдан таъсирланиб бошингизни чайқаб, қўлларингизни қимирлатиб қолдингиз. Мен бу ҳолни кўриб бироз кулдим. Мана шу гуноҳимдан ўтсангиз. – Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ сизни раҳматига олсин, албатта мен сизни кечирдим Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Payshanba, 30-Dekabr-2010, 03:20 | Xatlari # 27 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Муҳаммад ибн Исмоилнинг дўстларидан бири уни ўз боғига таклиф қилди. Пешин бўлгач Бухорий улар билан пешин намозини ўқиди. Фарз намозидан кейин узоқ туруб нафл ўқиди. Намозини тугатиб бўлгач боғдаги кишилардан бирини чақириб кўйлагини кўтарди. – Белимга қарангчи, намозда мени бир нарса тоза безовта қилди. Қарасак занбур Бухорийнинг 17 жойидан чақиб олибди. – Тақсир, занбур чақибди. Биринчи чаққандаёқ бизни чақирмабсизда? – Намозда каттароқ сурани бошлаб қўйган эдим, бузгим келмади. Муҳаммад ибн Аббос Фирёбий ҳикоя қилади: "Бухорийнинг дўстларидан бири уни меҳмонга чақирди. Бизни ҳам Бухорий билан бирга таклиф қилди. Меҳмонлар учун боғга жой ҳозирлабди. Боғни жуда ҳам безаб юборибди. Ариқлар қазиб, сувлар оқизибди, гиламлар тўшабди... – Қалай?.. – деди мақтанганнамо. – Ҳаёти дунёда, – деб жавоб бердилар, бундан ортиқ ҳеч гап айтмадилар. (Мақтаб кўкка ҳам кўтармадилар, ёмонлаб ерга ҳам урмадилар). Бухорийнинг одати дунё ҳақида гапирмоқчи бўлса, аввало Аллоҳга ҳамд сано айтиб, сўнг сўзларини бошлардилар". Унинг дўстларидан бири: – Сиз фалончи ҳақида ёмон сўз айтиб қўйдингиз , – деди. – Субҳаноллоҳ! Бирон кишини ёмонлик билан гапирганимни эслолмайман. Фаромуш бўлиб айтган бўлсам, билмадим... Лекин қиёмат кунида менинг номаи аъмолимдан бирон бир кишининг исми чиқмас". Муҳаммад ибн Мансур дейди: "Дадамиз бизга Бухорий ҳақларида бир ҳикоя айтиб бердилар. Дадамиз Бухорийнинг масжиддаги илмий халқаларда ўтирган эканлар. Мажлисдагилардан бири соқолини силкиб, унга илашиб қолган бир нарсани масжидга ташлади. Бухорий буни пайқаб қолди. Дарс тугаб, одамлар тарқала бошлаганда Бухорий аста ҳалиги киши ташлаган нарсани олиб енги ичига беркитди. Гўё у бояги киши ўз соқолига муносиб кўрмаган кирни Аллоҳнинг байтига муносиб кўрмаган эди". Бухорий шогирдларининг хабар беришича, у хом пиёз ва шунга ўхшаш ҳидли нарсаларни емас экан. – Нега емайсиз? – деб сўрашганда. – Ёнимдаги кишиларга бадбўй ҳид билан озор бергим келмайди,– деган эди. Шогирдлардан Муҳаммад ибн Аббос Бухорий билан Фирабр масжидларидан бирида ўтирган эди. Муҳаммад ибн Аббос соқолига илашиб қолган нарсани ерга улоқтирмоқчи бўлди. Шунда Бухорий "туринг, ташқарига ташлаб келинг"дедилар. Кўз илғамас кичкина нарсани ҳам масжидга ташлашни раво кўрмасдилар. Бир куни Бухорий шу йигитга жуда кўп ҳадис имло қилди. Унинг кўнглини кўтариб: "Сиз, сиқилманг, ҳурсанд бўлаверинг. Чунки маишатпарастлар маишат- хонада, ҳунармандлар ишхонада, савдогарлар бозорларда сиз эса Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар билан биргасиз" дедилар. Сулайм ибн Мужоҳид дейди: "Ҳозирги кунда Абу Абдуллоҳдан бўлак ҳеч ким савобликка ҳадис ўргатмайди. Мен у кишидан ҳар куни уч донадан ҳадис шариф айтиб, ҳар бир ҳадиснинг маъносини шарҳлашларини ва иллатларини тушунтиришларини сўрадим. У киши шу ерда туруш муддатларича дарс беришларини айтиб талабимга кўндилар. Шу зайл бир хафта мен у кишидан дарс олдим" Сулайм "ҳозирги кунда фақат савобликка ҳадис ўргатадиган киши қолмади" деганда Бухорийдек бағри кенг, унинг шарт ва талабларини сўзсиз қабул қиладиган устозни назарда тутган бўлса ажаб эмас. Йўқса, бу асрда ҳадис айтгувчилар сон-саноқсиз эди. Имом Бухорий ҳам ҳар қандай одамнинг шарт ва талабларини қабул қилавермаганлар. Охирроқ саҳифаларда имомнинг Бухоро амири талабини рад этган воқеъалари келади. Ҳусайн ибн Муҳаммад Самарқандий дейди: "Муҳаммад ибн Исмоилда кўп олий хислатлари билан бирга яна уч дона ажойиб хислатлари бор эди. 1- Жуда камгап эдилар. 2- Одамлар кўлидаги нирсадан ҳеч таъма қилмаганлар. 3- Одамларнинг ишига аралашавермасдилар. Барча машғулотлари илм билан эди". Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Yakshanba, 02-Yanvar-2011, 15:48 | Xatlari # 28 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Умар ибн Ҳафс Ашқар ҳикоя: "Бухорий билан бирга Басрада таълим олаётган эдик. Бир неча кунлар давомида дарсга келмай қолди. Уни истаб бир бир уйга бордик. Кирсак Бухорийнинг пули тугаб ҳеч вақоси қолмаган экан. Дарҳол унга дирҳам жамлаб бердик ва янги кийим ҳарид қилдик". Бухорийнинг ўзи ҳикоя қилади: "Одам ибн Аби Иёсдан таълим оламан деб сафарга чиқдим. Пулим кечикиб қолди. Бир неча кун овқат емадим. Охири ҳеч иложи қолмай ердаги ўт-ўланлардан ея бошладим. Ҳеч кимга бу ҳақида хабар бермадим. Учинчи куни бир киши келди, мен уни умримда кўрган эмасман. Менга халта узатди. Ичи тўла дийнор экан (тилла танга) "Ўзингга ишлатарсан" деди". "Ойлик даромадим 500 дирҳам (кумуш танга) эди. Топганимнинг барчасини илм йўлида инфоқ қилдим", деган эди Бухорий. Унинг ери бўларди. У ерни ҳар йили 700 дирҳамга ижарага берарди. Шунингдек тижорат билан ҳам шуғулланарди. Бир кун анчагина мол келди. Бухорийда яхши мол борлигини эшитган савдогарлар кечаси унинг уйига келишди. Бухорий уларга молни беш минг дирҳам фойдасига сотишни ният қилиб, "эртага келинглар, эртага гаплашамиз" деди. Улар чиқиб кетгач бошқа савдогарлар келиб шу молни ун минг дирҳам фойдасига нақд сотиб олишларини айтишди. Бухорий уларга узр айтиб, молни бошқаларга сотиб бўлганини айтди. Бу воқеъани кузатиб турган шогирдлар: – Шуларга берсангиз бўларди, ахир улар яхши баҳо белгиладилар, – дейишди. – Ниятимни бузгим келмади, – деди Бухорий. Бухорийдан кўпчилик қарз оларди, кўпчилик мол оларди. Қарз сўраганларнинг баъзилари қарзни узмай қочиб юрар, Бухорий улардан қаттиқ туриб талаб қилмасди. Бухорийдан жуда катта қарз олганларнинг бири Хоразмга қочиб кетади. Хоразм амирига мактуб йўллаб уни туттириб келамиз, дейишганда Бухорий кўнмайди. Кунлардан бирида Бухорий Муҳаммад ибн Ҳотимга: "менга бир йилда тўрт минг, беш минг дирҳамча керак бўлади" деди. Кам овқат, кам ҳаражат бўлган бу инсон ҳаддан ортиқ садақа қилгани учун шунча маблағ керак эди. Бухорийда кишининг ҳолатини пайқаб оладиган хислати бор эди. Одамнинг ҳожатини юзидан ўқиб ёрдамга шошарди. Ўта зийрак, сезгир эди. Ҳадис билан шуғулланувчи камбағал толибларга ҳеч кимга сездирмай йигирма, ўттиз дирҳам ёрдам қилиб турарди. Маблағ солинган ҳамён унинг ёнидан ажрамасди. Бухорий Фирабрнинг Бухорога яқинроқ жойига работ қуришга киришди. Бундан хабар топган одамлар ҳашарга кела бошлади. Ҳашарга жуда кўпчиллик йиғилди. Олимнинг ўзи ҳашарчилар билан бирга теппа тенг ишларди. Ҳали ғишт кўтариб элтар, ҳали занбилда юк ташир эди. – Ўзларини уннатмасинлар, одамлар кўп-ку, – дейшди унга. – Ҳечқиси йўқ, шу ишимиз бизга фойдалидир, – деди. Бухорий ҳашарчиларга мол сўйиб таом ҳозирлатди. Таом пишгач одамларни дастурхонга чақирилди. Дастурхонга юздан ортиқ одам келди. Шаҳарга тушиб дарҳол кўпроқ нон олиб келинди. Таом ҳаммага етиб, ортиб қолди. Бухорийнинг оддий кишилар қатори енг шимариб ишлаши бежиз эмас. Чунки дин таълимоти шунга ундайди. Келинглар, бир озга бўлсада ташқарига чиқиб, Бухорий таълим олган манбаларга мурожаат қилайлик. Сарваримиз Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибратга кон ҳаётларини ёзган китоблар у зотнинг Мадинага ҳижрат қилиб келганларида дастлабки бажарган ишлари масжид қуриш бўлган дейди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан бирга ишга киришдилар. Масжид биносида ўзлари фаол қатнашдилар. Бу қурулишда Аммор ибн Ёсир ҳаммадан кўра кўпроқ жонбозлик кўрсатди. Ҳамма бир донадан ғишт кўтарса, у икки донадан кўтарарди. Бири ўзи учун, яна бири Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун. У бу иши билан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга "сиз ишламанг, мен сиз учун ҳам ишлай оламан" дер эди. Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аммор елкасини муборак қўллари билан силаб: "Сумая ўғли, одамларга бир ажр бўлса, сенга икки ажрдир. Бу дунёдаги охирги ризқинг бир хўплам сутдир. Сени тажовузкор гуруҳ улдиргай" дедилар. Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Chorshanba, 05-Yanvar-2011, 15:42 | Xatlari # 29 |
Ism:
| [Abu Abdulloh]
| Maqomi:
| [Forum Administrator]
| Guruxi:
| [Faol Forumchi]
| Postlari:
| [452]
| Xulqi: +
| [214] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| Davomi... Ҳаммани бир хил хавфга солган "Хандақ" ва "Аҳзоб" номи билан тарихга кирган таҳликали уруш бошланди. Ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан ҳужум кутулгани учун Мадина мудофасини кучайтириш зарурати пайдо бўлди. Жуда тез вақт ичида катта хандақ қазиш керак эди. Ҳамма куч ҳандақ қазишга қаратилди. Ана шу кунларда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам енг шимариб саҳобалар билан теппа-тенг ҳандақ қазидилар. Нуҳ алайҳиссалом 950 йил кеча-ю кундуз, ошкор ва махфий тарзда одамларни ягона Аллоҳ ибодатига чақирдилар. Нуҳ даъватига жуда озчилик ижобат қилди. Оқибатда ҳаммамизга маълум туфон балоси келди. Ер юзи сув остида қолди. Шунда Аллоҳ таоло иймон келтирган озгинагина мўъминларни омон қолдиришни ихтиёр қилиб Нуҳга: ( اصنع الفلك ) "Кема ясанг" деб амр этди. Диққат қилинг, бировларга ясатинг, ёшларни ишга солинг, тайёрини сотиб олинг, нима қилиб бўлса ҳам кема топинг, демади. Балки Нуҳнинг ўзига амр қилиб: "Ўзингиз ясанг" деди. Кема Нуҳ билан бирга иймон келтирган озгинагина кишиларни ва ер юзидаги ҳар бир ҳайвонлардан бир жуфтини сиғдириш керак эди. Ҳар бир ҳайвондан бир жуфт – бир урғочи, бир нар. Агар буни тасаввур қилсак жуда катта рақамлар чиқади. Хуллас улкан кема ясаш учун катта маҳорат керак бўларди. Пайғамбар Нуҳ алайҳиссаломда ана шу маҳорат бор эди. Нуҳ пайғамбарлик лавозимига муносиб иш бўлмади-да, анави кофирларга масхара бўладиган бўлдикда, демай Парвардигор амрига киришдилар. Ҳолбуки беадаб қавмнинг Нуҳ устидан кулиши турган гап эди. ( ويصنع الفلك وكلما مر عليه ملأ من قومه سخروا منه) Қўлларида ҳунарлари бўлгани учун қандай ясайман экан, деб бош қотирмадилар. Ҳунарни ишга солиб нажот кемасини ясадилар. Буюк Аллоҳ бандасига кемасиз ҳам нажот беришга қодир. Лекин Ўз илоҳий нажотини бандасининг саноатига боғлади. "Кема ясанг" деб кема саноатига буюрди. Агар Нуҳ алайҳиссалом кемасозликдан бехабар бўлганда қандай қилиб Аллоҳнинг амрини бажарган бўларди? Иймон келтирганларни масхара қилиб кулаётган динсиз кемасозларга ялинармиди? Улар "тошингни тер, қўлингдан келса ўзинг ясаб ол" деб калака қилмасмиди? (Бизнинг нажотимизни ҳам саноатимизга боғласа, ҳолимиз нима кечади?) Довуд алайҳиссалом пайғамбар, подшоҳ ва беназир гўзал овози билан Забур тиловат қилувчи қори бўлишлари билан бирга темир саноатида ҳам маҳоратлари бор эди. "Довудга сизларга зиён етишидан сақлайдиган темир совут ясашни ўргатдик". Бу оятни тушиниш учун ҳозирги кунимизни бир тасаввур қилиб ўзингизга савол бериб кўринг. Унвирстетни қизил дипломга битириб мансабга минган шахс, шуларга қўшимча ўлароқ беназир гўзал овозили шахс темирсозликни ёки бирон бир бошқа ҳунар ўзига эп кўридими? "Қора" ишга бўйни ёр берадими? Исо алайҳиссалом табобат илмида моҳир эдилар. Аллоҳ таоло умум пайғамбарлар ҳақида хабар бериб деди: الفرقان: 20 (وما أرسلنا قبلك من المرسلين إلا إنهم ليكلون الطعام ويمشون في الأسواق ) Ибн Касир оят тафсирида "тижорат иблан шуғулланар эдилар" дейди. Шавконий فتح القدير номли тафсирларида {وعلم آدم الأسماء كلها } "Одамга барча исмларни ўргатди" оятининг тафсирида қўйидаги ҳадисни келтирадилар: "Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга мана бу исмлар билан бирга мингта ҳунарни ҳам ўргатди ва унга деди: Фарзандларингга ва зурриётларингга айт, улар дунё исташса мана бу ҳунарларнинг бири билан исташсин, дин орқали дунё топаман, дейишмасин. Дин холис менинг ўзим учундир, дин орқали дунё топаман деганларнинг ҳолига вой, ҳолига вой!! (فتح القدير1 :160 ) Davomi bor InshaAlloh...
| |
|
| | | | Sana: Juma, 08-Aprel-2011, 23:30 | Xatlari # 30 |
Ism:
| [ANYONG]
| Maqomi:
| [USER]
| Guruxi:
| [Mehmon]
| Postlari:
| [4]
| Xulqi: +
| [0] ±
| Xulqi: -
| [0%] ±
| User xozir:
| [Forumda emas]
| Yurt:
| [Узбекистан]
| Jins:
| [Erkak]
| |
| OLOH ROZI BULSIN ABDULLOH
QULOQDAN KIRGAN SOVUQ SUZ QALBGA BORIB MUZGA AYLANAR | |
|
|
|