"Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar - Islom - Info - Islomiy Bo'lim - -:-O'zbekona Forum-:-
 

Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


Страница 1 из 912389»
Модератор форума: ABDULLOX 
-:-O'zbekona Forum-:- » Islomiy Bo'lim » Islom - Info » "Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar (Islom olamidagi eng so'nggi yangiliklar...)
"Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar
ABDULLOX
Sana: Dushanba, 17-May-2010, 21:22 | Xatlari # 1
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Ҳалол маҳсулотларга ихтисослашган МДҲ ҳудудидаги илк логистика маркази

«Ислам в РФ» ҳабар беришича, Татарстон пойтаҳти Қозонда ҳалол маҳсулотларни сақлаш ва етказиб бериш маркази ишга тушди. «Q-Park» логистика терминалида очилган янги марказ Россия ва МДҲ ҳудудида ҳалол маҳсулотлар логистикасига ихтисослаштирилган бириничи корхона бўлди.

Марказ ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчиларига уларнинг товарларини сақлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатади, ҳамда бундай маҳсулотларнинг чакана савдосини кенгайтиришга кўмаклашади.

Лойиҳа бошқарувчиси Гумар Кадировнинг таъкидлашича, хозирда Россия ҳудудида ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг асосий муаммоси истеъмолчиларга тайёр маҳсулотларни етказиб беришнинг ягона тармоғи йўқлигидадир.

Янги марказ эса айнан шу муаммони ижобий ечишга қаратилган бўлиб, у анъанавий тайёр маҳсулот логистикаси андозалари асосида ҳалол маҳсулотлар логистикасининг халқаро меъёрлари талабларига мувофиқ ташкил этилган.

«Агар ҳозирда кичик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларни бошқа ҳудудларга етказиб беришда уларни ҳалол бўлмаган маҳсулотлар билан бирга юборишга мажбур бўлсалар, янги марказ ёрдамида бир неча ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамкорлиги асосида бир транспорт воситасида фақат ҳалол маҳсулотлар ташилиши таъминланади», дейди жаноб Кадиров.

Ҳозирда янги марказ 500 м2 ҳудудни эгалламоқда. Келгусида унинг ҳудудини 21 000 м2 гача ошириш режалаштирилган.

Лойиҳа Исломий тадбиркорлик ва молия тизимларини ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил қилинган бўлиб, унинг расмий тақдимот маросини шу йил 28-29 июнда Қозонда бўлиб ўтадиган Исломий тадбиркорлик ва молия тизимлари Халқаро саммити доирасида ўтказиш режалаштирилган.

Manba: www.islom.uz



ABDULLOX
Sana: Dushanba, 17-May-2010, 21:32 | Xatlari # 2
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Ислом Уз сайти рус тилида!

Муҳтарам сайтимиз мухлислари! Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таолонинг тавфиқи, сиз азизларнинг холис дуоларингиз, мухлис ходимларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, Ислом.Уз порталимиз бир неча йиллардан буён дийнимизга баҳолиқудрат хизмат қилиб келмоқда. Бу камтарона меҳнатларимиз сиз муҳтарамларнинг миннатдорчилигига, ташаккурларига лутфан сазовор бўлганидек, она тилимизда, давлат тилимизда ёзилаётган энг яхши интернет ресурс сифатида мўътабар эътирофларга ҳам муяссар бўлди. Бу – биз учун олий шарафдир.

Айни пайтда, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ташаббуслари билан, русийзабон ҳамюртларимизнинг, қардош ўлкалардаги, хориждаги диндошларимизнинг илтимослари, талаб-истаклари билан порталимизнинг рус тилидаги саҳифалари ҳам тайёрлана бошланган эди. Роббимизга ҳамду санолар бўлсинким, Ислам.Уз сайтини тайёрлаш ишлар ниҳоясига етди. Сайтни тайёрлашда бугунги куннинг илғор технологияларидан фойдаланилди, веб-дизайн ва веб-дастурлаш соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар, тажрибалар татбиқ қилинди. Порталимизнинг техник, технологик савиясини унинг мазмунига, хайрли мақсадларига муносиб даражага етказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Одатдагидек, барча ҳамюртларимиз ҳамда хориждаги диндошларимизни, дийнимизни ўрганиш, дийний билимларини ошириш истагида бўлганларни ёҳуд дийнимиз ҳақида нотўғри тасаввурда юрганларни Ислам.Уз сайтига таклиф этар эканмиз, порталимизнинг хайрли фаолияти учун холис дуоларингиздан умидворлигимизни изҳор этиб қоламиз.
Аллоҳ таоло хайрли ишларимизнинг натижасини кутганимиздан ҳам аъло қилсин, ажр-савобини кўпайтириб берсин, омин!

сайтга линк: www.islam.uz/rus/

Manba: www.islom.uz



ABDULLOX
Sana: Dushanba, 17-May-2010, 21:35 | Xatlari # 3
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Олимлар таомда чўчқа гўшти борлигини аниқловчи тест ишлаб чиқдилар

Қозоғистонлик олимлар таомларда чўчқа гўшти бор ёки йўқлигини аниқлашга имкон берувчи махсус тест ишлаб чиқдилар, деб хабар қилади Портал-кредо.ру сайти (GZT.ru маълумотлари асосида).
Махсус пластик таёқчалар фақат чўчқа гўштидагина учрайдиган молекулаларни таниб олишга имкон беради. Олимларнинг фикрича, Қозоғистонда ошпазлар мол гўштидан тайёрланаётган овқатларга гўштни тежаш мақсадида шариат ҳаром қилган ушбу ҳайвондан олинган маҳсулотларни қўшиб юборар эканлар.

«Масалан, мол гўштидан тайёрланган сомсани олиб, унинг бир бўлагини кесиб оласиз-да, бир стакандаги сувга солиб, аралаштирасиз. Кейинг унга бизнинг тест-таёқчамизни солиб кўрасиз. Бир-икки дақиқадан кейин натижа маълум бўлади», деб маслаҳат беради Қозоғистон оммавий ахборот воситалари («Reuters» иқтибослари)

Manba: www.islom.uz



ABDULLOX
Sana: Dushanba, 17-May-2010, 21:39 | Xatlari # 4
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Прокурор биринчи хонимларига қарши иш қўзғатишни рад этди

«Ислам для всех» хабар беришича, даъвогар, Европа турк хонимлари Ассоциацияси бошлиғи Султон Атича, Туркия Президенти турмуш ўртоғи Хайринисо Гюл ва Бош Вазирнинг турмуш ўртоғи Амина Эрдоганни жамоат жойларида ҳижоб кийиб юришлари қонунга ҳилоф деб ҳисоблаб, уларга қарши жиноий иш қўзғатиш ташаббуси билан чиқди. Лекин Туркия прокуратураси мамлакатнинг биринчи хонимлари томонидан ҳижоб кийиш қонунбузарлик ҳисобланмаслиги ва натижада жазога сабаб бўлмаслиги боис уларга қарши иш қўзғатишга асос йўқлигини таъкидлаб, немис фаолининг аризасига рад жавобини берди.

Даъво аризасида, хусусан, Хайринисо Гюл ва Амина Эрдоганнинг халқаро учрашув ва бошқа давлат маросимларида ҳижобда қатнашишлари ноқонуний деб эълон қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Туркия парламентида аксарият ўринларга эга бўлган Адолат ва ривожланиш партияси 2009 йил бошида мамлакат ҳаётининг баъзи жабҳаларида амалда бўлган ҳижоб таъқиқини бекор қилиш ташаббуси билан чиққан эди. Лекин бу ҳаракат муваффақиятсиз якунланиб, партиянинг ўзи ҳам таъқиқланиши кун тартибига чиқарилган эди.

Хозирда, аҳолининг 99% мусулмон ҳисобланган Туркиянинг дунёвий эстаблишменти рўмол ўрашга қарши яна жиддий компания олиб бормоқда. Лекин, кўриб турганимиздек, бу компаниянинг бир йўналиши кутилган натижа бермади.

Manba: www.islom.uz



ABDULLOX
Sana: Dushanba, 17-May-2010, 21:41 | Xatlari # 5
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Шайх ҳазратлари Дунё Ислом чақириғи кенгашида иштирок этдилар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2010 йил, 25-27 Апрел кунлари Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган Дунё Ислом чақириғи кенгашининг 20 - йиғилишида иштирок этдилар.
Дунёнинг беш қитъасидан Дунё Ислом даъвати жамиятининг бош қурултойи иштирокчилари томонидан сайланган кенгаш аъзолари жамиятнинг аввалги йиғин билан ҳозирги йиғингача бўлган фаолияти ҳақидаги ҳисоботларини тинглаб муҳокама қилдилар ва тегишли қарорлар чиқардилар. Шунингдек, жамиятнинг бир йиллик иш режаси ҳам қабул қилинди.

Дунё Ислом чақириғи кенгаши ташкилий масалани ҳам кўриб чиқди. Бу масалада Дунё Ислом чақириғи кенгашининг раҳбариятини сайлаш кўрилди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мазкур раҳбариятга аъзо этиб сайландилар.



ABDULLOX
Sana: Dushanba, 17-May-2010, 21:43 | Xatlari # 6
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Афинада деярли сўнгги 200 йилдан бери илк масжид қурилиш арафасида

Афинада янги масжид қурилиш арафасида, деб хабар беради РИА «Новости». Бу Греция пойтахтида деярли икки асрдан бери қуриладиган биринчи масжид бўлади.

500 киши ибодат қилишига мўлжалланган даргоҳ қурилишини давлат маблағлари ҳисобидан Вотаникос ноҳиясида келаётган ойларда бошлаш режалаштирилган. Бу лойиҳани мувофиқлаштириш вазифаси маориф, мудофаа, ички ва ташқи ишлар вазирликлари, ҳамда маҳаллий полицияга юклатилган. Масжид ишга тушгач унинг фаолиятини бошқариш етти кишидан иборат кенгашга топширилади. Шулардан бештаси давлат вакили бўлиши, иккитаси эса маҳаллий мусулмонлар жамоатлари томонидан тайинланиши кутилмоқда.

Аслида Грецияда янги масжид қуриш режаси аввалги ҳукумат тарафидан 2006 йилда эълон қилинган бўлишига қарамасдан, лойиҳа амалга ошмай келаётган эди.

Ҳозирда Грецияда минглаб мусулмонлар истиқомат қилсада, улар йиғиладиган муваққат бир маскан йўқ бўлиб, жамоавий ибодатлар мослаштирилган жойларда ўтказиб келинмоқда.

Айтиш жоизки бу мамлакат кўплаб асрлардан бери юзлаб масжидларга эга бўлган бўлсада, 1920 йилдаги Лозанна тинчлик битимига кўра Греция ва Туркия аҳолилари билан мажбурий тартибда “алмашиб” олганларидан кейин бу масжидлардан кўпчилиги бузиб ташланган, қолганларидан эса бошқа мақсадларда фойдаланилмоқда.

Лойиҳа дастлаб бошланганида мусулмонлар жамоасига Акрополь этагидаги собиқ масжид биносини қайтариб бериш таклифи ҳам кўриб чиқилган эди. Лекин Эллада православ черкови бу фикрга қарши чиққач, таклиф рад этилди.



ABDULLOX
Sana: Chorshanba, 19-May-2010, 20:20 | Xatlari # 7
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Инқироз айбдор… (ми)?

(Немис иқтисодчиси ҳамда тадқиқотчиси Герхард Спаннбауернинг фикрлари)

Маълумки, ҳозирда жаҳон майдонига энг долзарб муаммо бўлиб дунё молиявий инқирози ҳамон таxдид солмоқда. Таназзулнинг бошланганига мана икки йил бўлди-ки, муаммо ечилиш ўрнига муаммо устига муаммо қўшилмоқда. Машxур немис иқтисодиёт тадқиқотчиси ҳамда консултанти Герхард Спаннбауер молиявий инқирознинг бош сабабларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги ўз xулосаларини билдирар экан, муаммо ечимининг йўлларини ҳам тушунтириб ўтади. Олим ўз фикрини қуйидаги саволларга аниқлик киритиш билан бошлайди: “Инқироз айбдорлари ҳақиқатдан банкерлар-ми, ёки кредитни қайтариб тўлашга лаёқатсиз бўлган ипотека мижозлари-ми? Ёки бош айбдор сиёсатчилар-ми? Балки биз ўрнатган молиявий тизим такрорий инқирозлар ва юксалишларга асослангандир..”, дейди у.

Шунингдек юқоридаги саволларга жавоб берар экан, биринчи сабабни у реал қийматга эга бўлмаган пул эканлигини, қўлимиздаги пул эса қоғоздан бошқа нарса эмаслигини таъкидлайди. Аслида қоғоз пул иқтисодиётда унга тенг қийматдаги мaҳсулот ва ҳизматлар билан қийматланган бўлиши учун алмашинув воситаси сифатида ишлаб чиқилган. Авваллари шундай ҳам эди, дейди олим. Аммо ҳозирги кунда ҳукуматлар масалан, солиқ тўловлар ҳамда бошқа сарф-ҳаражатларнинг миқдорини оширадилар ва шу билан бирга унга етарли пул миқдорини ҳам эмиссия қиладилар. Хўш, унда биздаги пул қандай ҳолга тушиб қолди? Сўнгги ўттиз йиллик натижалар шуни кўрсатяпти-ки, дунё бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва ҳизматлар ҳажми тўрт баробарга ошган бўлса, унга қарама-қарши ҳолда зарб қилинган банкноталар миқдори эса қирқ баробарга кўпайди. Бундан кўринади-ки, муомалада мавжуд пулларнинг кўп қисми қийматга эга эмас. Бу ҳолат, масалан, кино залида бор йўғи 100 та ўрин бўлиб, аммо янги кино примераси учун 4000 та билет сотилгандек гап. Бундай ҳолат қaндай натижа келтириб чиқapиши эса маълум.

Яшашишимиз кундан-кунга қимматлашиб бормоқда. Oдамлар эса тўлашга лаёқатли бўлиш учун кўпроқ ишласалар-да барибир, чўнтакларида ортиқча пул қолмаяпти. Бу эса одамлар ўз қўлларидаги қоғоз пулларини омонат ёки қимматли қоғозларга тикишларига олиб келмоқда. Бу ерда масаланинг иккинчи томонига аҳамият қaратилса… Oдамлар барибир бир кун келиб, пулни олиш учун банкка мурожаат қилишади. Лекин шунча миқдордаги пул банкда мавжуд эмас, ёки аксинча, пулларини олсалар, реал ҳаётда шу пулга тенг келадиган товар ёки ҳизмат мавжуд эмас. Бир тасаввур қилиб кўринг, дейди Спаннбауер, агар бутун бошли ҳалқ 4 миллиард € лик жамғарилган пулга эга бўлса ва шундан уч қисмини банклар қимматли қоғозларига ёки омонатларга тиксалар-у ва вақти келиб ҳаммалари бир вақтнинг ўзида пулларини қайтариб олмоқчи бўлсалар, кўрадилар-ки, банк шунча пулга эга эмас. Очиқдан-очиқ банк қанчалик „чайқовчи“ эканлиги кўриниб қолади. Чунки банклар ҳукуматнинг турли сарф-ҳаражатларига шу пулларни йўналтириб бўлган бўладилар. Шунақа пулни айлантириш эса фақат банкларда мавжуд бўлиб, уларнинг „чайқовчилик“ ишлари қонунан ҳимолангандир. Ҳолатга бошқача бир мисол келтирамиз: Тасаввур қилинг бир автомобил ишлаб чиқарувчи завод аслида ишлаб чиқарилмаган миқдордаги автомобилни сотади. Бу албатта мумкин эмас. Aхир қандай қилиб мавжуд бўлмаган нарса сотилиши мумкин?! Банклар эса xудди шундай савдо қилишади. Машҳур иқтисодчи Муррау Неутон Ротхбарт бу ҳолатни шундай баҳолайди: "Банклар пулни ҳаводан топадилар. Улар пул топиш учун эса xудди нормал ишлаб чиқарувчи каби маҳсулот ёки ҳизматлар ишлаб чиқаришлари ва уни сотишлари шарт эмас. Қисқаси, банклар ҳaр дақиқада банкрот бўлишга қодир ташкилот. Уларнинг тўловга қобилиятлилиги фақат оғизда… Бирорта корxона йўқки, фақат ана ўшандан кейин бизнесни бошлайди, қачонки мижозлар ўз ҳизматлари ёки товарларини талаб қилиб келишганда..“
Бугунги инқирозни бартараф қилиш учун эса мана бундай номи бор-у, одамлар ҳам унга ишонади аммо реалликда қиймати мавжуд бўлмаган, аниқроғи, йўқ бўлган пул ва уни алмашинув тизимига барҳам бериш керак, дейди Спаннбауер.

Олим инқирознинг иккинчи сабабини мана бундай шарxлайди: „Ҳозирги тизим қарзлар устига қурилган тизимдир. Уни фақат “қорбўрон ўйини тизими” дейиш мумкин“. У дунёнинг xозирги ҳолатини қарз устига қурилган ҳаёт деб баҳолaр экан, “..тизим аҳоли ва корxоналарни xеч қачон пул тўплашларига йўл қўймайди балки, пулни бу ердан олиб бошқа ерга ўтказиб қўйишади, xолос. Банклар эса бу ўринда пул яратувчилар. Улар фақат қарзга бериладиган пулни зарб қиладилар. Бундай пул фақат эмиссия банкларидан чиқмай балки, ҳар қандай банк бунга қодир. Масалан, сиз қиймати 10 миллион бўлган валютани омонатга қўйдингиз. Ўша вақтнинг ўзида эса бошқа бир мижоз бориб 100 миллион қийматидаги пулни кредитга сўрайди. Банк резервида мавжуд бўлмаган қолган 90 миллион қисми эса банк ҳодимининг компютер тугмачасини босишидан ҳосил бўлади. Бундай йўқ бўлган пулдан эса банк фақат фоиз ишлайди. Сиз эса не машаққатлар билан тер тўкиб топган пулингизни олган кредитингиз фоизига ва ана ўша беҳуда чиқарилган яъни қийматга эга бўлмаган пулнинг қийматини яна тиклаш учун тўлайсиз. Бу xудди чанқаган одам денгиз сувини ичишидек, бир ҳолат. Сувни ичганингиз билан, чанқоғингиз босилиш ўрнига яна ортаверади. Ундай фоиз тизими аслида бутун бошли иқтисодиётнинг жаллодидир. Бу тизим фақат замонавий қуллик тизимидан бошқа нарса эмас, қарз олувчилар фақат қулликка маҳкум бўлганлардир. Чунки, қарздорликлари туфайли банкларнинг ихтиёрсиз қулига айланадилар“, дейди тадқиқотчи . Олим ўз фикрини давом этар экан, бир ҳаётий ҳақиқатни баён қилади: “У тизим қуллиқ тизими экан, аниқроғи пул дунёни бошқарар экан, пулни эса ким бошқаради?”, деб савол ўртага ташлайди. Қуйидаги мисолни эса олим жавоб тариқасида келтиради: 1913 йилда америкалик катта бир оила аъзолари Роcкефеллер, Ротxшилд, Морган, Лоеб&Партнер америкада FED (федерал резерв тизими) эмиссия банкини туздилар ва дунё пулини АҚШ доллари қийматига тенглaштириш тизимини ишлаб чиқдилар. Ўшандан бери улар дунё базавий валютаси сифатидаги Долларни бошқарадилар ва доллар орқали эса дунёни… Ўша пайтда Ротxшилд шундай сўзларни айтди: “Менга пул устидан ҳукмдорликни бер, ким давлатни бошқаради, менга эса бу барибир..” Xозирги ҳукумат бошлиқлари эса давлатнинг молия тизимини қандай бошқаришни билмай қолдилар. Дунё молия тизими эса аллақачон америка FED эмиссия тизими қўлига ўтиб бўлган.
Xулоса ясар экан Спаннбауер айтадики: “Xозирги пул тизими айнан инқирознинг бош айбдоридир. Дунё энди янги тизимга муҳтож, бусиз эса инқирозни бартараф қилиб бўлмайди”. У кўпгина ривожланган давлатлар қаторида Германиянинг Eвропа Иттифоқидаги давлатларга молиявий ёрдамни кредит бериш орқали ечиш ҳақидаги ташаббусини баҳолаб, шундай изоҳлайди-ки, “Германия Eвропадаги енг катта иқтисодий майдон, шунинг учун биз вазиятни барқарорлаштириш ўрнига бу давлатда xудди Eвропанинг касал одамига ўxшаб (ишлаб чиқариш ва у орқали экспортнинг камайиши ҳамда ишсизликнинг кўпайиши асносида) ўзимиз Eвропа бозорини касодга учратмоқдамиз”.



ABDULLOX
Sana: Chorshanba, 19-May-2010, 20:22 | Xatlari # 8
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Ҳалол косметика бозори кенгаймоқда

Ҳалол косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларига бўлган талабнинг кескин ортганини маълум қилмоқда.

Шундай ишлаб чиқарувчилардан бири Фамиза Зулкифи бўлиб, у бундан таҳминан 4 йилча аввал ҳалол косметика ишалаб чиқаришни бошлашдан олдин ўз фарзанди учун «тўғри» совун қидириб анча сарсон бўлганини маълум қилган. Лекин қидирувлар самара беравермагач, Зулкифи ўзи ҳалол совун ишлаб чиқаришга киришган. Ҳозирда у ўз хусусий корхонасига эга бўлиб, унинг йиллик айланма маблағи 1.6 миллион АҚШ долларидан ошиб кетди, деб хабар беради «Ислам для всех».

Хозирда юз ва бадан парваришига мўлжалланган ўнлаб маҳсулотларини Индонезия, Камбоджа, Тайланд ва Брунейга экспорт қилмоқда. Келаси йилда эса ишлаб чиқаришни кенгайтириб, Европа бозорига ҳам маҳсулот етказиб бериш режалаштирилган.

Ўз маҳсулотлари ҳақида гапирар экан тадбиркор улар ҳалол ҳом ашё асосида тайёрланишини фаҳр билан баён қилади. Хусусан Фамиза Зулкифи ўзи ишлаб чиқараётган тунгги кремда қўлланилган коллаген моддаси Австралиядаги фермада етиштирилган ва шариат аҳкомларига мувофиқ сўйилган қўй гўштидан олинишини маълум қилди.

Айтиш жоизки, кўпчилик мутахассислар дунё ҳалол бозорининг жадаллик билан кенгайиб бораётганини тасдиқламоқда. Чунончи малайзиялик экспертлар дунё ҳалол бозорининг йиллик қийматини 635 миллиард АҚШ долларидан ошган деб ҳисобламоқда. Ундан ташқари ҳалол бозори анъанавий Ислом давлатлари ҳудуди билан чегараланмасдан, миграция жараёнлари таъсирида деярли бутун дунёни забт этгани ҳеч кимга сир эмас.

Шу хусусда фикр юритар экан, Европадаги дастлабки ҳалол косметика ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири «Saaf Pure Skincare» асосчиси жаноб Хуссейн-Гэмблс ўз харидорларидан қарийиб 75% мусулмон эмас эканлигини маълум қилган. Тадбиркорнинг фикрига кўра Европада ҳалол косметикага бўлган қизиқиш табиий маҳсулотларга бўлган оммавий талабнинг ўсиши соясида кучаймоқда.



ABDULLOX
Sana: Chorshanba, 19-May-2010, 20:24 | Xatlari # 9
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

7 - 9 июн кунлари халқаро Moscow Halal Expo 2010 кўргазмаси ўтказилади

«Muslimeco» хабар беришича, 2010 йил 7 - 9 июн кунлари Россия пойтахтида биринчи халқаро ҳалол маҳсулотлар кўргазмасини ўтказиш режалаштирилаяпти.
Бу россиялик ҳалол озиқ-овқат, косметика, фармацевтика маҳсулотлари, ҳамда ҳалол молия ва туризм хизматларини таклиф қилаётган тадбиркорларга ўзларини халқаро миқёсда намоён этишлари, малакаларини оширишлари, тажриба алмашишлари, миллий ва халқаро ҳамкорлик ришталари ўрнатишлари учун ўзига хос имконият бўлади, деб ҳисоблайди тадбир ташкилотчилари.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги пайтдаги россиялик мусулмонлар орасида диний онгнинг ўсиши натижасида ҳалол маҳсулот ва хизматларга бўлган талаб ошиб бормоқда. Бу жараён нафақат миллий ишлаб чиқарувчиларнинг, балки хорижий ишлаб чиқарувчиларининг ҳам Россия ҳалол бозори салоҳият ва истиқболига бўлган қизиқишини кучайтирмоқда.
Moscow Halal Expo 2010 доирасида маҳаллий ва хорижий ҳалол индустрия вакиллари стендлари фаолият юрғазиши, бизнес-презентациялар, семинар ва мунозаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбир доирасида ҳалол маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш ва стандартлаштириш масалалари тўғрисида ҳам батафсил маълумот бериш кўзда тутилган.




ABDULLOX
Sana: Chorshanba, 19-May-2010, 20:25 | Xatlari # 10
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Душанбеда ИКТ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши ўтказилмоқда

Тожикистон пойтахти Душанбеда Ислом Конференцияси ташкилоти аъзо давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши ўтказилмоқда. 18-20 май кунлари давом этадиган навбатдаги 37-йиғилишда барча аъзо ва кузатувчи давлатлар, ҳамда турли ҳил халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

ИКТ Бош котиби профессор Ихсанўғли ташкилот илк бор бундай нуфузли тадбирни Марказий Осиё ҳудудида ўтказаётганлигини таъкидлади. Шу муносабат билан кўп йиллик истибдоддан сўнг мустақилликка эришиб ташкилот сафига қўшилган минтақадаги қардош беш мусулмон давлат Ислом цивилизациясига ўтмишда беқиёс ҳисса қўшганлигини эслатиб, бундан кейин ҳам улар Ислом Конференцияси ташкилотини ривожлантириш, ҳамда Исломий бирдамликни мустаҳкамлашда фаол бўлишига умид билдирди.

Кенгаш йиғилиши очилиш маросимида сўзга чиққан ИКТ Бош котиби профессор Экмелиддин Ихсонўғли жаноблари тадбирга мезбонлик қилаётган Тожикистон давлатига ўз миннатдорчилигини билдиргандан сўнг, Ислом умматини хавотирга солаётган турли ҳил долзарб масалалар бўйича ўз фикрини билдирди.

Хусусан профессор Ихсонўғли ўз сўзида Фаластиндаги вазият, Эрон ядро дастури, ғарбда кучайиб бораётган исломафобия кайфиятлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўз чиқишининг интихосида ИКТ Бош котиби шу кунгача қўлга киритилган натижа ва ютуқлар аъзо давлатларнинг ишончи, доно ва асосли қарорлари самараси эканлигини таъкидлади. Шу аснода Ислом тараққиёти ҳақида фикр юритар экан жаноб Ихсонўғли ИКТ аҳиллик, садоқат ва бирдамликка асосланган ташкилот эканлигини ифтихор билан қайд этди. «Лекин бизни бирлаштирадиган асосий омил Умматга, унинг буюклиги, кучи ва буюк келажагига бўлган ишончдир» деб сўзини якунлади ИКТ Бош котиби.



muntasir
Sana: Juma, 21-May-2010, 13:26 | Xatlari # 11
Ism:
[[]]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Boshlovchi]
Postlari:
[33]
Xulqi: +
[37] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Манхэттенда эгизак миноралар ўрнида масжид қуриладиган бўлди

2001 йилнинг 11 сентябр куни исёнчилар томонидан вайрон қилинган Манхэттендаги Бутунжаҳон савдо маркази эгизак миноралари ўрнида 13 қаватли масжид қурилади. Бу ерда Ислом маданий маркази ҳам жойлашади. Лойиҳа 100 миллион долларга тушади. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар қилади.

Нью-Йорк раҳбарияти ўз қарорини Манхэттенда яшовчи мусулмонлар манфаатлари билан тушунтирди.

Шаҳар ҳокимияти бу қарорнинг Бутунжаҳон савдо марказида ҳалок бўлган 2800 кишининг қариндошлари манфаатларига қандай мувофиқ келишини айтмади. Ҳалок бўлганларнинг яқинлари 11 сентябр фожиаси “қурбонлари хотирасини таҳқирловчи” ушбу режаларга қарши ўз норозиликларини билдиришди, дея қайд этади нашр.

Американинг мусулмон жамоаси лойиҳанинг “Ғарб ва мусулмон дунёси муносабатлари яхшиланишига имкон беришини” айтишди. Бу албатта муҳимдир.

Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»



Izox O'zgartirildi muntasir - Juma, 21-May-2010, 13:28
muntasir
Sana: Juma, 21-May-2010, 13:30 | Xatlari # 12
Ism:
[[]]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Boshlovchi]
Postlari:
[33]
Xulqi: +
[37] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Италиялик муслимага паранжида юрганлиги учун жарима солишди

Нашр қилинди: 09 май, 2010 йил

Италия полицияси кўчага паранжида чиққан асли тунислик аёлга жарима солди”, - дея хабар қилади “Agence France-Presse” 4 май куни. Жарима миқдори 500 еврони ташкил қилди. Бу шу йилнинг январида кучга кирган, жамоат жойларида паранжида юришга қўйилган тақиқ жорий қилинган лаҳзадан бери юз берган биринчи ана шундай воқеадир.

Аёл Италия шимолида жойлашган Новар шаҳри кўчасида эри ҳамроҳлигида кетаётган бўлган. У юзини ёпиб турувчи анъанавий кийим кийган бўлган. Почта бўлими олдида уларни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатишган. Аёлнинг эри унинг эркаклар олдида юзини очмаслигини айтган, шунинг учун полициячилар можаро жойига аёл ҳамкасбларини чақиришган. Муслима жаримадан норози бўлиб судга ариза топшириш ҳуқуқига эга.

Италияда 1975 йилдан бери жамоат жойларида юзни ёпинчиқ ёки мотоцикл шлеми воситасида яшириш тақиқланган. 2010 йил бошида ички ишлар вазири бу қонунга ушбу қоидани бузганлик учун бериладиган жавобгарлик чорасини тушунтирадиган шарҳлар чиқарди.

Хавфсизлик чораларини кучайтириш тарафдорлари Европанинг кўпгина мамлакатларида паранжида юришнинг ман қилинишини ёқлаб чиқмоқдалар. Франция президенти Николя Саркози бир неча йил давомида бу кийим турининг тақиқланишига эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Жорий йилнинг апрел ойи охирида паранжида юриш Белгияда тўла тақиқланди. Немис сиёсатчилари Белгияда амал қилаётган тақиқни бутун Европа Иттифоқи ҳудудига ёйишни таклиф қилмоқдалар.

Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»

ABDULLOX
Sana: Chorshanba, 26-May-2010, 19:59 | Xatlari # 13
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Брунейда ҳалол фармацевтика тамойиллари ишлаб чиқилди

Бруней биринчилардан бўлиб ҳалол фармацевтика тамойилларини ишлаб чиқиб, жаҳон ҳалол индуструияси пешқадамлигига даъво қилмода, деб ҳабар беради Meshit.kz.

Бруней Иқтисодий ривожланиш бошқармаси бошлиғи Винсент Чеонг таъкидлашича, Бруней ҳалол дори-дармон ва даъво воситалари ишлаб чиқариш меъёрларини қабул қилган биринчи давлат ҳисобланади.

Бу меъёрлар давлат идоралари томонидан тасдиқланишдан аввал Бруней Ислом кенгаши томонидан ҳам маъқулланган эди. Меъёрларни тасдиқлаш чоғида, Бруней Соғлиқни сақлаш вазирлигига ишлаб чиқарилаётган ҳалол дори-дармон ва даъво воситалари клиник хавфсизлигини ҳамда уларнинг тегишли сифатга эга бўлишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Мазкур меъёрлар Бруней ҳудудидаги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари, хорижий фармацевтика воситалари ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам қўлланилиши кўзда тутилган.
Чунончи, Брунейнинг Ламбак Канан ҳудудида янги фармацевтика заводи қурилишига 12 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирган Канаданинг Viva компанияси ўз фаолиятини юқоридаги меъёрлар талабларига мувофиқ олиб бориш ниятида.
Шу муносабат билан давлат томонидан ҳалол ишлаб чиқариш меъёрларини тасдиқланиши ва назорат қилиниши уларни ишончлилик даражасини янада кучайтиради, деб фикр юритмоқда мутахассислар. Бу ўз навбатида Брунейда ишлаб чиқарилган ҳалол фармацевтика воситаларига дунё бозорида ҳам талабнинг ошишига олиб келиши табиий. Демакки давлат томонидан амалга оширилаётган чоралар мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиб, Бруней экспорт салоҳиятини, ҳамда давлатнинг умумий иқтисодий фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда деган хулоса ўринли.



ABDULLOX
Sana: Dushanba, 31-May-2010, 19:51 | Xatlari # 14
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Қодирий намозхон бўлганми?

Мен тиббий олийгоҳда ўқиб юрган кезларимда, бирор йиғинларда таниш ёки нотанишлар дадамнинг ҳаётлари, ижодлари ҳақида кизиқишиб, ҳар хил саволлар беришарди.
Савол берувчиларнинг баъзилари: «Абдулла Қодирий динга берилган, намоз ҳам ўқир эканлар шу тўғрими?—деб сўрашарди. Бу саволлар менга сиёсатдек туюлар, шундай бўлса ҳам иккиланмай: «Ҳа, дадам динга ишонган, беш вақт намозни канда қилмай ўқийдиган инсон эдилар», деб жавоб берардим. Ўша савол бергувчилар ёши мендан катта бўлиб, намоз ўқиш у ёқда турсин, ҳатто калима келтиришни ҳам билмасликларини билардим. Чунки, Исломни таниган одам бундай бемаъни савол бермаслиги ўз-ўзидан равшан эди.
Дадам Абулқосим мадрасасида (1916—17 й) таҳсил олган эканлар. Шу туфайли, Қуръонни бемалол ўқиб, ҳатто ундаги оятларни тафсир қилар эдилар.
Бир куни дадамдан намоз ўқишнинг маъносини сўраганимда:
— Намоз Аллоҳнинг буйруғи бўлганлиги учун, ҳар бир мусулмон бандаси уни бажариши фарздир. Кейин, намоз тарбия воситасидир. У ўқигувчининг қалбини ва танини покликка чорлайди, ҳар куни беш марта Аллоҳни эслатади,—деб жавоб бергандилар дадам.
Боя айтганимдай дадам беш вакт намозни канда қилмасдилар. Ҳар жума маҳалламизнинг юқори қисмидаги Комолон дарвозаси олдидаги масжидга борар эдилар. Уйга меҳмонлар келганда намоз ўқишса, дадам имомликка ҳам ўтардилар.
Бир куни дадамга ҳамроҳ бўлиб Ёзувчилар уюшмасига борганимда пешин надюзшш дадам Ёзувчилар уюшмасидан бир чақиримча наридаги Ғози Юнуснинг уйига кириб ўқиб чиққан эдилар.

Рўзани дадам бир ой бехато тутар эдилар. Мен учун рўзанинг ёмон томони кундузи таом тайёрланмаслиги эди. Яхши томони, кечки дастурхоннинг нозу-неъматлар билан тўла-тўкис ясатилиши, айниқса, нишолда билан сийланишимиз эди. Дадам биз болаларга рўза тутишни маъқул кўрмас эдилар. Шундай бўлса ҳам икки-уч кун тутишга ҳаракат қилардим. Эсимда, бир куни рўза тутдим. Рўза оғиз билан зўрға ифторликкача етиб бордим. Жосият бибимнинг хоналарига кирсам, ифторлик учун дастурхон ясатиғлиқ экан. Бироқ, оғиз очишга анча-бор эди. Хонада ҳеч ким йўқ. Беихтиёр дастурхондан бир-нима олиб оғзимга солдим. Бирдан рўза оғизлигим эсимга тушиб, шоша-пиша оғзимдагини чиқариб ташладим, дастурхондаги сув билан оғзимни чайдим. Оиламиздагилар оғиз очишгандан сўнг мен дадамга бўлган воқеани айтиб бердим. Дадам кулиб: «Агар билмасдан овқат еган бўлсанг, рўзанг бутунлигги сақланади, билиб очган бўлсанг, рўзанг бузилади», дедилар. Мен: «Ўша эаҳоти оғзимни сув билан чайиб ташладим» дедим. Шунда дастурхон атрофида ўтирганлар шарақлаб кулиб юборишди. Дадам: «Масъуд, оғзингни сув билан чайқаганингда сув ичингга кетган бўлса, тутган рўзанг сақланади (Буни дадам мени хижолатдан қутқариш учун айтганликларини кейин англаганман)», дедилар.
Рўза кунларида ёқимли ҳид ва ноғораларнинг тарака-турим овози узоқ-узоқлардан саҳар палласида эшитилиб турарди. Мен дадамга айтиб, ноғора олдириб олгандим. Ноғорани кундузлари чалиб ҳаддини олганимдан сўнг, кечқурун қиздиргани сандалга қўйиб, ойимга: «Вақтли уйғотинг» деб ётардим. Саҳарда томга чиқиб узоқдан эшитилаётган тарака-турум овозига жўр бўлиб, қизиаган ноғорамни завқ билан чалардим. Мен чалган ноғора товушиданми ёки бошқаларникиданми, билмадим» дадам уйғониб, саҳарликка тайёргарлик кўра бошладилар. Гоҳида қизиқиб кетиб ноғорани кўпроқ чалиб юборсам, дастурхон тепасида: «Ноғорани беш-ўн марта чалсанг бўлади. Узоқ-яқиндаги бетоб ётганларга халал берасан», деб танбеҳ берардилар дадам. «Нега ноғора чалинади?» деб сўраганимда, дадам: «Ноғора одамларни саҳарга туришга ундайди. У савобли иш ҳисобланади», дегандилар. Саҳарликдан сўнг дадам ижод билан машғул бўлар эдилар.
Дадамдан рўза ҳақида сўраганимда: «Ҳар йили рамазон ойида ўттиз кун рўза тутиш фарздир. Рўза инсоннинг иродасини чиниқтиради, нафсни тийишни ўргатади, оч-муҳтожларга тўқлар қалбида раҳм-шафқат уйғотади. Яъни, бир тарбия воситасидир. Ундан ташқари бир йилда уйлар бир сидра таъмир этилганидек, инсонни бетартиб овқатланишидан келиб чиқадиган хасталикларни ҳам даволайди. Рўзани ёш болалик оналар, беморлар, ёши улуғлар, ёш болалар тутмасликлари мумкин», дегандилар.
Дадам рўза кунларида жисмоний иш билан ҳам шуғулланар, китоб мутолаасига берилар ёки ижод билан машғул бўлар эдилар. Ҳайит намозини Хўжа Аламбардор масжитида ўқир эдилар. Бир ҳайитда мен ҳам дадамга эргашиб, намозга борганим ёдимда. Ўшанда эрта билан масжидда бориб, бўш жойга жойнамоз солиб ўтирдик. Намоз бошланди. Мен намоз ўқишни билмасам-да, дадамга қараб ўтириб туравердим. Намоз тугагач, дадам атрофдагилар билан «Айёмлар муборак бўлсин» деб кўришдилар. Масжиддан чиққанимизда: «Масъуд, намоз ўқидингми?» деб сўрадилар. Мен: «Ҳа, Сизга қараб ўқидим», дедим. Шунда дадам: «Ният қилиб Аллоҳнинг уйига келдингми, Аллоҳ томонидан инобатга олиндинг» дедилар.
Дадам намоздан сўнг таниш-нотаниш хонадонларга кириб ундаги қари, бетоб ётган отахон ва онахонларни айём билан қутлар, баъзи жойда ўтмишдаги қизиқ воқеаларни сўзлаб кулдириб, кам-кўстлари бўлса сўраб, ҳайитлик бериб чиқар эдилар. Йўл-йўлакай фотиҳагарчиликларга ҳам кирардилар. Мен бир куни: «Дада, нега сиз фотиҳаларга камроқ кирасизу, фотиҳаси йўқларникига эса кўпроқ кирасиз?» деб сўрадим. Дадам: «Ҳайит намоздан кейин биринчи галда қарияларни, беморларни кўриш хайрли иш ҳисобланади. Сабаби ўша қариялар ёки беморлар ўз вақтида мен ва сен каби ҳайит намозига қатнашишган. Энди эса ночорликдан ёру-биродарларига кўз тикиб, ўксиб ўтиришибди. Маъракага кириб савоб олгандан, тирикларнинг аҳволидан хабар олиш савоблироқдир. Чунки фотиҳагарчилик Ислом динида бўлмаган. Бизда фақат узоқ-яқин қариндош-уруғлар келишиб, марҳумни эслаш одати бор, холос. Исломда уйма-уй юриб фотиҳа ўқиш шарт эмас. Ҳар ким ўз уйида ўтириб, хоҳлаган марҳумига атаб Қуръон ўқиса, савоби тегаверади», деганлар.
Дадам ҳибсхонада сўроқ-терговда ҳам: «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадан росулиллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдур Муҳаммад унинг элчисидур) деб, худодан қайтмаган эканлар.

Маъсуд Абдуллаев ("Қодирийнинг қўмсаб" китобидан)



ABDULLOX
Sana: Dushanba, 31-May-2010, 19:53 | Xatlari # 15
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Forum Administrator]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Ангела Меркель: “Европаликлар Ислом ҳақида деярли ҳеч нима билмайди”

Германия Канцлери Ангела Меркель Ислом ва Насронийлик ўртасидаги муносабатларга бағишланган йиғилишда сўзга чиқиб, европаликларни Исломни яхшироқ ўрганишга чақирди.
Меркель хоним европаликларни ўзларининг интеллектуал пешқадамлиги бардавом бўлмаслигини эсдан чиқармасликка даъват қилди. Чунончи, канцлер Қатар пойтахти Дохада ўтказилган тадбирда: “Биз Европада баъзан араб дунёси кўп асрлар давомида бизларлардан илм ва санъат соҳаларида анча илгарида бўлганини унутиб қўямиз” – деди.

Ўз фикрини давом эттирар экан, Ангела Меркель аксарият европаликлар Ислом цивилизацияси ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслигини тан олди. Меркель хоним диний бағрикенглик ва фикр эркинлиги христианлар билан бир қаторда, мусулмонлар учун ҳам муҳимлигини таъкидлади.

Ангела Меркель Германияда асосий сиёсий кучни ташкил этувчи Христиан демократик иттифоқи партиясини бошқаради. Меркель хукумати сўнгги пайтларда мусулмонлар билан алоқаларни яхшилашга қаратилган бир қатор чоралар кўрмоқда. Шу билан бирга Германия Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиб киришига қаршилик қилмоқда. Зеро, уларнинг фикрича Европа Иттифоқи христиан қадриятларига асосланган бирлик ҳисобланади.

www.islom.uz



-:-O'zbekona Forum-:- » Islomiy Bo'lim » Islom - Info » "Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar (Islom olamidagi eng so'nggi yangiliklar...)
Страница 1 из 912389»
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2012 Создать сайт бесплатно